Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Аёллар футболи. Ўзбекистон ҳам Мўғулистон даврозасига 12та гол урди

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Мўғулистон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Баҳром Норсафаров шогирдлари рақиб дарвозасини биринчи таймда 5 марта, иккинчи бўлимда эса 7 марта — жами 12 марта ишғол қилишди. Диёрахон Ҳабубиллаева ва Маҳлиёхон Сарикова хет-трик қайд этишди.

Гуруҳдаги бошқа рақибимиз Жанубий Корея ҳам мўғулларни 12:0 ҳисобида мағлуб этганди. Агар қизларимиз бугун яна битта гол ура олишганида сўнгги турда Кореяга қарши бўладиган баҳсда бизни дуранг ҳам қаноатлантирар эди. Боиси, Осиё кубоги финал босқичига гуруҳдан фақат битта жамоа йўлланмани қўлга киритади.

Шунинг учун 23 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсида ғолиб чиққан жамоа кейинги йили Ҳиндистонда ўтадиган Осиё кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ўйинда дуранг қайд этилса, пенальтилар серияси орқали ғолиб номи аниқланади (қўшимча бўлимлар белгиланмайди).


Аёллар ўртасида Осиё кубоги. Саралаш босқичи
Ўзбекистон - Мўғулистон
Голлар: Людмила Карачик 15ʼ, Диёрахон Ҳабибуллаева 20ʼ, 22ʼ, 52, Нилуфар Қудратова 27ʼ, 60ʼ, Альтунтуя Альтансух 31ʼ (автогол), Маҳлиёхон Сарикова 47ʼ, 63ʼ, 83ʼ, Саида Галимова 72ʼ, Мафтуна Шойимова 74ʼ,

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:19, 20.09.2021.
Ўқилди: 3720 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.