Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рўзиқул Бердиев: «Тезкор гол рақиб руҳиятини синдирди»

Баҳо:
+ | -

ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалида Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” жамоаси билан куч синашди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Шерзод Насруллаев иштирок этишди.

“Барча юртдошларимизни ғалаба билан табриклаймиз, биз уларни бугун хурсанд қила олдик. Асосийси бугун йигитлар масъулиятни ҳис қилиб ўйинга тайёргалик кўришганди. Рақиб жамоа ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб билан ўйнаб кўрмагунча у ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Лекин бугунги беллашув шуни кўрсатдики биз уларга қараганда анча тезкормиз ва бу бизга устунлик берди. Тезкор голимиз ҳам уларни руҳан синдирди. Стадионга келган мухлислар бизга катта куч бағишлади. Ғалабада руҳий тайёргарлик жуда муҳим. Кейинги босқичга чиққанимиз билан барчани табриклайман”, – деди Рўзқил Бердиев.


"Авваламбор барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйлайманки ўз ўйинимиз билан биз уларни хурсанд қила олдик. Биз ўз олдимизга финалга чиқишни мақсад қилганмиз ва насиб этса финалга чиқамиз ва мухлисларимизни хурсанд қиламиз”, – деди Шерзод Насруллаев.

"Пенальти тепиш бўйича қайсидир футболчига кўрсатма бермаганмиз. Футболчилар ўзаро келишиб олишди ва Ойбек Бозоров пенальтини амалга оширди. Чунки у бугун жуда ҳам гор уришни истаган эди.

Калудеровичнинг келиши рақобатни кучайтиради. Ҳусайн Норчаев ҳам яхши ўйнамоқда. Легионер келди деб, Норчаевни захирага ўтказиб қўйиб бўлмайди. Соғлом рақобатни борлиги яхши.

“Насаф” ОФК кубогида кўпроқ қаршиликка учраяптими ёки Суперлигада? Ички чемпионатда. Чунки Суперлигамизда рақобат анча кучли. Кўпчилик чемпионатимизнинг савияси тушиб кетгани борасида гапирмоқда. Лекин охирги натижаларни қарасангиз чемпионатимиз савияси анча кучли. Шунинг учун биз Суперлигада қийинчиликка учрамоқда.

Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Қолаверса, бугун энг яқин набирамнинг туғилган куни ва ушбу ғалабани унга ҳам бағишлайман", - деб ўз фикрини якунлади Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:30, 23.09.2021.
Ўқилди: 3157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.