Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Анжи» Киевнинг «Арсенал»идан йирик ҳисобда устун келди

Баҳо:
+ | -

Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Махачқалъанинг “Анжи” клуби Максим Шацких тўп сураётган Киевнинг “Арсенал” клуби билан куч синашиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўзига хос “ўзбек дербиси”нинг дастлабки дақиқалари умуман бир соати зерикарли кўриниш олди. 63-дақиқага келиб ниҳоят махачқалъаликлар ҳисобни очишди. Одил Аҳмедовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган жарима зарбасини Махач Гаджиев амалга оширди. Жонли деворга тегиб қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Самуэль Это‘О боши билан киевликлар дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи голга Бенуа Ангбва муаллифлик қилган бўлса, учинчи голни пенальтидан киритган Махач Гаджиев голни янги туғилган фарзандига бағишлади.

Учрашувда иккала ҳамюртимиз ҳам асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди. Одил Аҳмедов 28-дақиқада рақибга нисбатан ишлатган қўполлиги учун жазоланди.

Назорат учрашуви.
«АНЖИ» — «АРСЕНАЛ» КИЕВ — 3:0 (0:0)
Гол: Это'О, 63. Ангбва, 79. Гаджиев, 90 — пенальти.

«АНЖИ»: Помазан, Ангбва (Агаларов,85 ), Жоао Карлос, Тагирбеков, Гаджибеков, Жусилей (Мухаммад, 74), ОДИЛ АҲМЕДОВ, Иванов (Гаджиев, 46), Шатов (Голенда, 46), Лахиялов (Прудников, 46), Это'О.

«АРСЕНАЛ»: Боровик, Симоненко, Шоавэ, Хомин, Максимов, Полевой (Куанса, 61), Ковпак (Шершун, 46), Флореску, Старгородский (Абиде, 46), Гоменюк (Леандро, 46), МАКСИМ ШАЦКИХ.

Огоҳлантиришлар: Аҳмедов, 28 – Симоменко, 62.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:52, 26.02.2012.
Ўқилди: 10621 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7737]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4398]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3402]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3371]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2972]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2449]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1743]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1665]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1639]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик