Кириш Регистрация

Ўзбекистон миллий терма жамоаси — оқ либосда

Баҳо:
+ | -

Эртага Тошкент вақти билан 15:32да Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари «Тойота» стадионида саф тортишади.

Бугун учрашув комиссари эронлик Ҳассан Ғаффорий ҳар икки мамлакат терма жамоалари расмийлари иштирокидаги учрашувга раҳбарлик қилди. Унда ўйин олдидан барча ташкилий масалалар ҳал этиб олингани эътиборга молик. «Тойота» стадиони мажлислар залида ўтган учрашувда мезбонларнинг анъанавий тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса оқ либосда майдонга чиқиб келади.

Хабарингиз бор, учрашувни қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Абдуллоҳ Муҳаммад Балидаҳ ёдингизда бўлса Лондон-2012 олимпиядаси саралашидан жой олган Ўзбекистон ва Австралия (2:0) ўйинини ҳам бошқарганди. Эртага Балидаҳ ва унинг ёрдамчилари қизил рангли либосда бўлишади.

Икки томон расмийлари ўртасидаги учрашув якунида эронлик комиссар ҳар икки томонни «Fair play» қоидаларига амал қилишга чақириб, эртанги учрашув катта аҳамиятга эга эмаслиги, боиси Ўзбекистон ва Япония миллий терма жамоалари муддатидан аввал сўнгги босқич масаласини ҳал қилганликларини айтиб ўтди. Шунга қарамай Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Япония билан энг камида дуранг натижага умид қилаётганини ва бу билан гуруҳни биринчи ўринда якунлаш кераклигини таъкидлаб ўтган. Боиси сўнгги босқичга қуръа ташланаётган бир пайтда ФИФА рейтингига эътибор қаратилади.

Бугун кечки пайт Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Нагоядан 1 соатлик йўл узоқда жойлашган «Тойота» стадионида машғулот олиб боришади. Ўйин олдидан жамоа бош мураббийлари ўртасидаги матбуот анжумани ҳам айнан шу стадионда ташкил этилади.

Эртага эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун 150 дан зиёд ишқибоз Токиодан етиб келади. Уларга Япониянинг ўзида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар томонидан ташкил этилган яна 100 га яқин маҳаллий фан-клуб аъзолари қўшилиб, беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:14, 28.02.2012.
Ўқилди: 10910 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик