"Севилья" клуби ҳамда Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Негредо Премьеронинг сўнгги турида "Валенсия"га қарши кечган баҳсда белидан жароҳат олган эди.
Врачларнинг хулосасига кўра, жароҳат бироз жиддийроқ бўлиб чиқди ва уни даволатиш учун деярли бир ой вақт кетар экан.
Шундай қилиб, ҳужумчи Испания терма жамоасининг Венесуэла терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.
Шунингдек, у Испания чемпионатининг камида 4 та турини ҳам ўтказади. Бу турлар давомида "Севилья"нинг "Барселона" ҳамда "Атлетико" жамоаларига қарши ўйнаши кераклигини ҳисобга олсак, Негредо учун ҳам, жамоаси учун ҳам жиддий йўқотиш бўлди дейиш мумкин.