Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

«Олтин тўп-2021» учун асосий 5 номзод. Уларнинг қайси бири муносиб?

Баҳо:
+ | -

Айтиш мумкинки, 2021 йилги «Олтин тўп» учун кураш аллақачон қизғин паллада. Франциянинг France Football нашри ғолиб номини 29-ноябрда эълон қилади. Хабарингиз бор, ҳозирда соврин учун номзод 30 футболчи бор, лекин улардан бир нечтасида ғалаба қозониш учун асосий фаворит ҳисобланади.

2018 йилда Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг узоқ муддатли гегмонлигига хорватиялик Лука Модрич нуқта қўйди. Аммо, келаси йили Месси ўзининг олтинчи «Олтин тўпи»ни қўлга киритди. 2020 йилда соврин яна Месси ёки Роналдуга берилмаслиги мумкин эди, «Олтин тўп» коронавирус пандемияси туфайли ҳеч кимга берилмади. Жорий йилги соврин учун курашда аргентиналик ва португалияликлар яна даъвогарлар қаторидан жой олишди, бироқ бу йил уларга жиддий рақобат туғдирадиган футболчилар бор.

Франциянинг L'Equipe нашри соврин учун асосий бешта футболчини номини маълум қилди.

Карим Бензема


«Реал Мадрид» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси бугунги кунда соврин учун асосий даъвогар. У нафақат ажойиб ўйини, балки клуб сафида ҳам, терма жамоа кўринишида ҳам ажойиб тўпурарлик қобилиятини кўрсатмоқда. Унинг яқинда УЕФА Миллатлар Лигаси финалида Испанияга урган голи ва термажамоаси билан кубокни қўлга киритгани бунинг бевосита тасдиғидир.

33 ёшида Бензема «Олтин тўп»ни Францияга қайтариши мумкин, бу ҳодиса 1998 йилда Зинедин Зидан кубокни қўлга киритганидан бери бошқа содир бўлмаган. Карим бундан олдин ўн марта мукофотга номзод бўлган ва унинг энг яхши натижаси 2014 йилда 16-ўринни эгаллаган.

Бу мавсумда бошқа ҳеч бир футболчи Карим Бенземадан (10 гол + 7 голли узатма) кўпроқ гол ва ассистентлик қилмаган, бунга УЕФА Миллатлар Лигасининг ярим финали ва финалида Бельгия ва Испанияга қарши голларини қўшиш керак. Қолаверса, Миллатлар Лигаси соврини миллий терма жамоа либосидаги биринчи медали бўлди.

Лионель Месси


Аргентиналик ҳужумчи 2019 йилда қўлга киритган «Олтин тўп»нинг амалдаги эгаси. Месси шубҳасиз, яна бир муваффақиятни кутмоқда ва унинг умидлари асосли. 2021 йилда Леонель Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогини қўлга киритди. Шунингдек, қитъа чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлди. Аммо, «Барселона»даги фаолияти терма жамоадаги каби омадли келмади, лекин барибир у каталонияликлар билан Испания кубогини қўлга киритди. Қолаверса, Испания чемпионати энг яхши тўпурари совринига ҳам эга чиқди.  

Роберт Левандовски


«Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчисини «Олтин тўп» учун жуда ҳам омадсиз дейиш мумкин. Шубҳасиз, ўтган 2020 йил Левандовски йили эди ва натижаларига кўра, ушбу соврин учун бошқа муносиб даъвогар йўқ эди. Афсуски, коронавирус пандемияси туфайли France Football совринни беришдан бош тортди ва Левандовски ушбу мукофотдан қуруқ қолди.

Роберт жорий йилда ҳам таслим бўлмади ва яна соврин учун асосий рақобатчилар қаторидан жой олди. Бу йил Лева «Бавария» билан учта совринни қўлга киритди - Бундеслига, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Германия суперкубоги. Шахсий ютуқларда эса поляк Германия чемпионатида Герд Мюллернинг 29 учрашувда 41 та гол уриб, афсонавий рекордини янгилади. Бундай самарадорлик билан Левандовски ўз фаолиятида биринчи марта «Олтин бут»ни қўлга киритиши мумкин.

Жоржиньо


Асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган италиялик футболчи «Олтин тўп» учун яна бир асосий даъвогар. Ва шуни ҳам таъкидлаш керакки, у қайсидир маънода бунга лойиқдир ҳам. Жоржиньо 2021 йилда «Челси» билан Чемпионлар Лигасини ютди, кейин Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлди ва шундан сўнг «аристократлар» билан биргаликда яна УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Лондон клуби сафида ҳам, терма  жамоасида ҳам Жоржиньо асосий футболчи эди. Усиз иккала жамоанинг ҳам яримҳимоясини тасаввур қилиб бўлмайди.

«Биз орзулар билан яшаяпмиз. Очиғини айтаман: ҳаммаси сиз танлаган мезонларга боғлиқ. Агар биз истеъдод ҳақида гапирадиган бўлсак, мен дунёдаги энг зўр футболчиси эмаслигимни биламан. Бошқа томондан, агар сиз совринларга қараб танласангиз, бу мавсумда мендан бошқа ҳеч ким асосий фаворит эмас», - деди Жоржиньо бир неча ой олдин ....

Криштиану Роналду


Португалия миллий терма жамоаси  ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси ҳам France Football томонидан бериадиган совринга даъвогарлардан бири. Бешта «Олтин тўп» Роналдуга алоҳида мақом беради. Ўтган мавсумда «Ювентус»да Криштиану яхши мавсум ўтказмаганига қарамай, у 33 учрашувда 29 та гол уриб, Италия чемпионатини 2020/2021 йилги энг яхши тўпурарига айланди. Қолаверса, 35 ёшли ҳужумчи «кекса синьора» билан Италия кубогини қўлга киритди.

Португалия терма жамоаси таркибида Криштиану бешта гол билан Евро-2020да чехиялик Патрик Шикни ортда қолдириб, энг яхши тўпурарга айланди.

Ёзги трансфер мавсуми охирида Роналду «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. «Олд Траффорд»га қайтиши билан биринчи ўйинда дубл қайд этди. Янги мавсумда 7 учрашувда, 5 гол уришга эришди.

Қолаверса...

«Олтин тўп -2021»га даъвогарлар рўйхатини маълум қилганимизда, албатта, Килиан Мбаппе ёки Нголо Канте, Эрлинг Холанд ва Кевин Де Брюйне каби футболчиларни ёддан чиқармаслигимиз керак. Мазкур футболчилар ҳам соврин учун номзодлар ҳисобланади. Соврин учун кураш маррага етиб келди ва буни аниқлашга ҳам оз фурсат қолмоқда.



Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 13:24, 16.10.2021.
Ўқилди: 29748 марта.
Фикрлар: 139 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.