Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Инзаги: "Қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ҳаракат қилдик" (матбуот анжумани)

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тур доирасида Молдованинг «Шериф» клуби устидан қозонилган ғалабадан (3:1) кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ҳаракат қилдик. «Шериф» гуруҳнинг дастлабки икки ўйинида икки ғалаба қайд этганидан кейин бу ерга жуда катта иштиёқ билан келган эди. Ўйин ўғир ўтди, аммо биз кўплаб вазиятлар яратдик. Уч марта дарвоза тўсинини нишонга олдик ва учта гол урдик. Бундан ташқари яна кўплаб вазиятлар яратдик.

Ўйинимизни бундан ҳам яхшилай оламиз, лекин аъло даражали ўйин намойиш этдик. Ажойиб жамоа, «Шериф» қарши ҳужумга ўтганида бир қанча хатога йўл қўйдик ва даҳшатли голни ўтказиб юбордик. Қилинадиган ишлар кўп, аммо бу жамоанинг ўйинини кўриш завқли.

Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Видал ва Алексис Санчес биргаликда доим иштиёқ билан машғулот ўтказишади. Улар ҳар доим ёрдамга тайёр эканликларини менга кўрсатишади. Артуро барчасига ҳақли, чунки у ёш бола каби иштиёқ билан жамоага ёрдам беришга тайёр, доим".

«Интер» ярим ҳимоячиси Артуро Видал ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди.

"Голимни Чилидан туриб кузатаётган қизим Элизабеттага бағишлайман. Унга ваъда бергандим. Буни амалга ошириш учун гол урдим ва унга бағишладим. Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичидан ўтиб олишни истаймиз. Майдонни тарк этаётганимда мухлисларнинг туриб олқишлаганларидан жуда ҳам хурсандман. Улар мендан жуда кўпини кутишади ва умид қиламанли уларни хурсанд қиламан".

«Интер» ҳужумчиси Эдин Жеко: "Баъзида осон кўринган қийин голларни кирита оламан. Муҳими, бугун гол уришим эди. Гол ўтказиб юборганимиз ачинарли. Бутун жамоа яхши ҳимояланиши шарт эди. Шунингдек, ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилиши лозим эди. Биз биргаликда ҳаммамиз яхшиланишда давом этишимиз зарур, аммо тўғри йўналишдамиз. Бугун кўплаб вазиятлар содир этдик. Бу ишни «Реал»га қарши баҳсда ҳам қилгандик, аммо гол ура олмагандик. Қандай қилиб, билмайман".

«Интер» ҳимоячиси Де Врай: "Бу биз учун муҳим ғалаба. Бу ўйин худди финал каби эди. Ғалаба қозониш учун иштиёқ юқори бўлди ва биз буни уддалаганимиздан хурсандман".

Манба: uefa.com
Киритилди: 09:52, 20.10.2021.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3604]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [2938]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2623]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2499]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2481]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2328]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [1955]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1838]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1574]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1508]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик