Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

«Барселона» Чемпионлар лигасидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида «Барселона» ўз уйида Киевнинг «Динамо»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Куман шогирдлари биринчи бўлимда голга тортадиган 4та вазият яратишди. Люк де Йонг томонидан йўлланган битта хавфли зарбани дарвозабон қайтарган бўлса, нидерландиклик форварднинг бош билан йўллаган битта зарбасига аниқлик етишмади.

Киевликлар посбони Бушчан "Барса" ҳимоячиси Сержиньо Дест томонидан яқини масофадан йўлланган зарбани қайтарди. Аммо бурчак зарбасидан кейин каталонияликлар барибир ҳисобни очишди. Пикенинг зарбаси қаршиисида украиналик посбон ожиз қолди.

Иккинчи бўлимда захирадан тушган Ансу Фати ажойиб имкониятга эга бўлди. Аммо у 3 метр масофадан 7 метрли дарвозани ишғол эта олмади.

"Динамо Киев" иккинчи таймда ҳужумларга ўтиб турди, аммо киевликларга рақиб дарвозасини забт этиш насиб этмади.

"Барселона" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 3тага етказиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

ЕЧЛ, гуруҳ босқичи, 3-тур
Барселона Испания – Динамо Киев Украина 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 36 Пике.
Барселона – тер Стеген, Мингеса (Коутиньо, 46), Пике, Лангле, Альба, Бускетс, де Йонг, Гави (Сержи Роберто, 69), Дест, де Йонг (Фати, 46), Депай (Агуэро, 75).
Динамо Киев – Бушчан, Кендзера (Тымчик, 78), Сирота, Забарный, Миколенко, Цыганков (Караваев, 85), де Пена (Витиньо, 61), Сидорчук, Буяльский (Рамирес, 85), Шапаренко, Супряга (Гармаш, 61).
Огоҳлантириш: Дест (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:47, 20.10.2021.
Ўқилди: 2888 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.