Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Улар ҳақли эди ёхуд Роналду ва Месси сабаб «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаган афсонавий 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

Сўнги 10 йил давомида футболдаги энг нуфузли индивидуал мукофот «Олтин тўп»ни фақат иккита футболчи - Лионел Месси ва Криштиану Роналду олган. Аммо, бу даврда энг юқори даражадаги ўйин кўрсатган, жамоавий кубокларни қўлга киритган ва ўз карьерасида ҳеч бўлмаганда бир марта кубокни олишга лойиқ бўлган бошқа ажойиб ижрочилар ҳам бор эди. «Stadion.uz» нашри эса аргентиналик ва португалиялик футболчи сабаб эътибордан четда қолган 5 футболчи ҳақида ҳикоя қилади.

1-ўрин: Хави



«Олтин тўп» олмаган буюк футболчилар рўйхатини Хави номи билан машҳур бўлган испаниялик яримҳимоячи Хавьер Эрнандес очиб беради.

«Барселона» тарбияланувчиси профессионал карьерасини, Каталония клубида бошлади. Ўзини захирада яхши кўрсатиб, 18 ёшидан юқори даражали ўйин кўрсатиб,  «кўк-анорранглилар» асосий жамоасидан жой олган. Ҳа, Хави махсус антропометрик маълумотлардан фарқ қилмади ва тезлик жиҳатидан жамоадаги энг яхши футболчиларидан йироқда эди, лекин яхши зарба ва аниқ узатмалар бериш қобилияти, уни энг яхши плеймейкерлардан бирига айлантирди.

2008 йилда Хави ўз терма жамоаси билан биргаликда Европа чемпионлигини қўлга киритди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Афсуски, «Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларига кўра, у атиги 5-ўринни эгаллади. Соврин «Манчестер Юнайтед» билан Чемпионлар лигасини ютган Криштиану Роналдуга насиб этди. Кейинги уч йил кетма-кет Хави энг нуфузли индивидуал мукофот учун овоз беришда доимий равишда учинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга уч карра ҳам кубок унинг шериги - Лионель Мессига насиб этди. Бу йиллар мобайнида аргентиналик «Барселона» билан бир хил Испаниядаги совринларни қўлга киритди, лекин Леонинг голлари «Олтин тўп» учун курашда фаворитга айлантирди, шунинг учун ҳар сафар сўровда кўпчилик овозини олди. Афсуски, Хави 2010 йилда Жаҳон чемпионатининг зафар қозонганидан кейин ҳам, France Football томонидан тақдим этиладиган мукофотга лойиқ кўрилмади. Охир-оқибат, футбол тарихидаги энг яхши плеймейкерлардан бири, ҳеч қачон «Олтин тўп»ни олмасдан карьерасини якунлади.

2-ўрин: Андрес Иньеста



2010 йилда «Олтин тўп» ютиш учун яна бир ажойиб испаниялик футболчинининг имконияти бор эди. Андрес Иньеста, худди Хави сингари, 2009 йилдан 2011 йилгача «Барселона» билан кўплаб жамоавий совринларни қўлга киритди: Ла Лигада кетма-кет учта олтин, шунингдек, Испания кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, иккита Чемпионлар Лигаси олтин, иккита УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккита ғалаба қозонган. Ҳа, албатта, «Олтин тўп»ни кетма-кет уч йил олган Месси ҳам бу совринларнинг барчасини қўлга киритди. Аммо, 2010 йилда Иньеста ўз терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва бундан ташқари турнир финалидаги Голландияга қарши ўйинда ғалаба голини киритди.  Афсуски, бу ютуқлар ҳам Андресни испанияликлар мухлисларга, журналистларни, шунингдек, терма жамоалар мураббийлари ва сардорларини ўша календар йилида сайёрамизнинг энг яхши футболчиси эканлигига ишонтириш учун етарли эмас эди.

2012 йилда футболчи «Олтин тўп»ни олиши мумкин эди, чунки ўшанда у нафақат «қизил фурия» билан Европа чемпионлигини ютган, балки ўша қитъа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб ҳам тан олинган. Бироқ, бу сафар ҳам футболчига омад кулиб боқмади: сўров натижаларига кўра, Иньеста атиги 3-ўринни эгаллади ва энг нуфузли индивидуал соврин яна Лионель Мессига насиб этди. Афсуски, Хавининг тақдири «Барселона»нинг яна бир ажойиб яримҳимоячисига насиб этди.

Албатта, ўша йиллардаги Мессининг ўйини шунчаки ҳайратланарли эди, лекин агар у кўп йиллар давомида ўзининг аниқ аниқ узатмалари билан таъминлаган иккита ажойиб испаниялик жамоада ўйнамаганида, бундай юқори натижаларга эришиши қийин эди.

3-ўрин: Уэсли Снейдер



2010 йилда машҳур Уэсли Снейдер «Олтин тўп»ни олиши мумкин эди. Ростини айтсак, агар мукофот Иньестага берилмаса, уни голландиялик яримҳимоячи олиши керак эди. Аммо, ғалати сўровнома натижаларига кўра, Уэсли фақатгина 4-ўринни эгаллади. Бу эса кўпчилик томонидан адолатлик деб топилган. 2009 йилнинг ёзида Снейдер «Реал»дан «Интер»га ўтди ва «нерадзуррилар» билан ажойиб мавсум ўтказди. 2009/2010 йилги мавсумда Уэсли 8 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди, чемпионлик, кубок ва кейин Италия суперкубогини қўлга киритди.

Голландиялик футболчи Европа аренасида ажойиб муваффақиятга эришди. У нафақат Милан клуби билан Чемпионлар Лигасини ютди, балки УЕФА томонидан мусобақанинг энг яхши яримҳимоячиси деб топилди. 2010 йилнинг ёзида ажойиб плеймейкер ўз жамоаси билан Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига жўнаб кетди ва у ерда ўзининг ажойиб ўйини билан барчани ҳайратда қолдирди. Уэсли Голландия жамоасининг ҳақиқий етакчиси эди ва биринчи навбатда унинг ҳаракатлари эвазига лолалар юрти вакиллари билан финалга чиқди ва 5 та гол уриб, дунёнинг энг яхши мусобақаси тўпурарлари рўйхатида биринчи ўрин олди.

Ўша йили Снейдерга жамоа даражасида ҳамма нарсани ютиш ҳам етарли бўлмади. Иньестанинг голи Голландия терма жамоаси чемпионлик орзусини пучга чиқарди.
Аммо, юқорида айтиб ўтганимиздек, бутун футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдирган ҳолда, Лионель Месси 2010 йилги «Олтин тўп»ни қўлга киритди, ўша йили аргентиналикнинг жамоавий ютуқлари фақат Ла Лигада олтин медали ва Испания Суперкубоги эди.

4-ўрин: Франк Рибери


2012/2013 йилги мавсумда ажойиб мавсум ўтказган Месси, Роналду ҳамда франциялик вингер Франк Рибери «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар бўлган.«Бавария» яримҳимоячиси ўз жамоаси билан Бундеслига чемпионлиги, Германия кубогини қўлга киритди ва Европа аренасида Чемпионлар лигасида зафар қучди. Шу билан бирга, мавсумнинг деярли барча учрашувларида Рибери нафақат иштирок этди, балки жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва «немис машинаси» мотори каби ҳаракат қилди. Натижада, француз барча турнирларда 11 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

Қолаверса, Франк Рибери УЕФА Суперкубогини «Бавария» билан қўлга киритди ва учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

2013 йил охирида француз вингери ҳам жамоаси билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва финалнинг асосий ўйинчисига айланди. Шундан сўнг, у муваффақият ҳисси билан «Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларини кута бошлади. Таъкидлаш жоизки, ўша йили, Жаҳон чемпионати ҳам, Европа чемпионати ҳам бўлмаган, шунинг учун «Олтин тўп»ни клуб футболидаги юксак ютуқлари учун олиш мантиқан тўғри эди. Шунингдек, ўша мавсум ҳеч ким ўзини клуб даражасида Риберидан яхшироқ кўрсатмади. Аммо сўров натижаларига кўра, француз етакчилардан атиги бир неча фоиз ортда қолиб, 3-ўринни эгаллади. Ўша календар йилида клуби билан ҳеч нарса ютмаган Криштиану Роналду қўлга киритди.

5-ўрин: Мануэль Нойер



Кейинги йиллар ичида Лионель Месси ва Криштиану Роналду «Олтин тўп»ни ҳақли равишда олишди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу вақт мобайнида, ўйин даражаси ва ютуқлари жиҳатидан бирорта футболчи уларга яқинлаша олмади. Аммо, фақатгина «Бавария» ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер ўша мавсумларда йилнинг энг яхши футболчиси совринига яқин келди.
2013/2014 йилги мавсумда у ўз клуби учун барча турнирларда 51 ўйин ўтказган ва шулардан 25тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. 2014 йил бошида Нойер Германияда йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди, аммо бу фақат бошланиш эди. Бундеслига олтин ва мамлакат кубогини қўлга киритган Мануэль ўз жамоаси билан Мундиалга йўл олди.

Бразилияда Нойер ўзини бутун шон-шуҳратида кўрсатди. У мусобақанинг 7 та учрашувининг барчасида қатнашган ва 24 та сейвни амалга оширган. Шу билан бирга, финални ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, у 4та ўйинда дарвозасидан гол ўтказмаган. Дарвозабон учун ёрқин йил яна бир ютуқ билан давом этди: 2014/2015 йилги мавсумда Германия Бундеслигасининг биринчи даврасида Нойер 17 учрашувда атиги 4та гол ўтказиб юборди. Аммо, ўша йили дарвозабон ўзига хос маҳорати билан кўпроқ эътибор қозонди. Мануэль бутун дунёга охирги ҳимоячи, баъзан эса майдоннинг бошқа тарафида қандай ўйнаши кераклигини кўрсатди. Аммо, якунда унинг ютуқлари ва ўзига хос маҳорати учун немис кипери атиги 3-ўринни эгаллади. Ўша йили Криштиану Роналду совринларни қўлга киритди, у жаҳон чемпионатида ҳеч қандай натижа кўрсатмаган ва атиги 1 та гол урди. Аммо, бошқа томондан КриРо «Реал Мадрид» таркибида Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:47, 21.10.2021.
Ўқилди: 19436 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.