Бугундан Сербияда бошланадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига кеча қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар дастлабки босқичдаги ўз рақибларини билиб олишди.
51 кг. вазн тоифасида Рио-2016 олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов илк босқичдаёқ Токио-2021 олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Ушбу жанг 26 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Бугун эса бир нафар ҳамюртимиз ўз иштирокини бошлайди. 67 кг. вазнда Белградга ташриф буюрган Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/32 финал босқичи доирасида ирландиялик Эуген Бренден МакКиверга қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан 22:00дан кейин бошланади.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг дастлабки жанглари ўтказиладиган саналар:
25 октябрь, душанба. 1/32 финал
67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Эуген Бренден МакКивер (Ирландия)
26 октябрь, сешанба, 1/16 финал
51 кг. Ҳасанбой Дусматов — Сакен Бибосинов (Қозоғистон)
1/32 финал
75 кг. Саиджамшид Жаъфаров — Лукас Ферназа (Словакия)
80 кг. Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалаве (Танзания).
27 октябрь, чоршанба, 1/16 финал
86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев — Виктор Шелстрейте (Бельгия)
28 октябрь, пайшанба. 1/16 финал
+92 кг. Лазизбек Муллажонов — Пурия Амирий (Эрон)
57 кг. Миразизбек Мирзахалилов — Жамал Харвей (АҚШ) / Василий Устуров (Беларусь) ғолиби
29 октябрь, жума, 1/16 финал
71 кг. Шаҳрам Ғиёсов — Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) / Фарҳод Морадий Оташгоҳ (Эрон) ғолиби
54 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Тамир Галанов (Сербия)
60 кг. Абдумалик Ҳалаков — Фабио Роселие (Сейшел) / Жасин Ляма (Македония) ғолиби
92 кг. Мадияр Саидраҳимов — Владислав Смиахликов (Беларусь) / Жошуа Васике (Кения) ғолиби
30 октябрь, шанба, 1/16 финал
48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов — Рикки Несбитт (Ирландия)
63,5 кг. Мужибилло Турсунов — Жанторо Ташиев (Қирғизистон) / Таига Иманага (Япония) ғолиби