Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Анчелотти: «Барса» ва «Реал» — фаворит, аммо «Милан» ғолиблик учун кураша олади»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Карло Анчелоттининг таъкидлашича, Франция клуби ҳали ҳам «Милан» ҳужумчиси Алешандре Патуни сотиб олиш ниятидан қайтмаган. Бу ҳақда мутахассис «RAI Sport»га берган интервьюсида маълум қилган.

Шу йилнинг январь ойида парижликлар бразилиялик ҳужумчи учун россонериларга 35 миллион евро таклиф қилишган эди, аммо «Милан» ушбу таклифни рад этган эди.

«Биз қишда Патуни сотиб олмоқчи бўлгандик ва энди у бизни ортиқ қизиқтирмайди деб ҳозир айта олмайман», деди Анчелотти.

Италиялик мутахассис ҳамюрти ҳам ҳамкасби Фабио Капеллонинг Англия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиши юзасидан ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: «Бу мураккаб бир қарор. Капелло Англия футбол уюшмасига ўзидан фойдаланишлари учун имкон бермади. Мен қарорига кўшиламан. У ҳаммасини тўғри қилди».

Карло Анчелотти Европа Чемпионлар Лигасидаги ҳозирги ҳолат ва умуман мусобақа фаворитлари ҳақида, жумладан, шундай деди: «Реал» ва «Барселона»да бошқа клубларга нисбатан устунлик бор, улар мусобақа фаворитлари ҳисобланишади. Бироқ «Милан» бемалол сюрприз жамоа бўлиши, мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб бориши мумкин. «Интер»нинг «Марсель»га имкониятни бой бергани эса мени ҳайрон қолдирди. «Интер» ўзининг аввалги кучини йўқотмоқда ва бу ачинарли. Айни вақтда, Италияда «Ювентус» қанчалик кучайиб бораётганини кузатиш ёқимли».

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 15:55, 03.03.2012.
Ўқилди: 10024 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.