"Аякс" клуби дарвозабони Андре Онана пайшанба куни жамоавий машғулотларга қайтди. 25 ёшли Камерун дарвозабони ва клуб ўртаси сентябрь ойида ёмонлашган эди.
У клубни мавсум сўнгида тарк этиши билан боғлиқ хабарлар тарқатилган. Аммо "Аякс" ўз футболчисини қўллай бошлади. Клуб Онананинг чекловини 9 ойгача қисқартирилишида катта ёрдам берган.
Онана допинг сабаб УЕФА томонидан таъқиққа учраган эди. Унинг амалдаги чеклови 4 ноябрда якунланади. Онана деярли бутун 2021 йилни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.