«Манчестер Юнайтед»нинг ёш яримҳимоячиси Поль Погба янги шартномаси бўйича клуб билан ҳали ҳам бир тўхтамга кела олгани йўқ. Унинг амалдаги шартномаси муддати мавсум сўнгида якунига етади.
«TalkSPORT» маълумотларига кўра, 18 ёшли яримҳимоячига Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жамоа келажаги порлоқ футболчига 45 минг фунт-стерлинг маош таклиф қилмоқда.
Бундан ташқари, туринликлар ушбу савдо муваффақиятли якунланиши учун «Кекса синьора» асосий таркибидаги ўрнини йўқотган сербиялик яримҳимоячи Милош Красични ҳам қўшиб беришни режалаштиришмоқда.