Яқиндагина футзал бўйича 2012 йилнинг 25 май – 1 июнь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати механизми билан таништириб ўтгандик. Унда Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 10 март деб кўрсатилган. ЎФФга Осиё футбол конфедерациядан келган хатга кўра, қуръа маросими вақти ўзгарди.
Энди Ўзбекистон футзал терма жамоаси рақибларини фақатгина 11 март куни билиб олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида мезбон БААдан ташқари Австралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Индонезия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Ливан, Қатар, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон ва Ўзбекистон футзал терма жамоалари иштирок этишади.













