Осиё Чемпионлар Лиагсининг В гуруҳидан ўрин олган “Ал-Иттиҳод” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин клуб дарвозабони Темур Жўреав ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бизни қийин ўйин кутиб тургани аниқ. Чунки сафарда Саудия Арабистони клублар билан беллашиш ҳамиша оғир бўлади. «Иттиҳод» эса мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири саналади. Шунга қарамай ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда мезбонларни доғда қолдиришга уриниб кўрамиз».
Жўрев икки жамоанинг Жиддадаги сўнгги борасида («Пахтакор» 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган) тўхталаркан, бу сафарги ўйин умуман бошқа бўлишини таъқидлаб ўтди,
«Ўша учрашув пайтида Ўзбекистонда мавсум тугаб бораётгани сабабли чарчоқ аломатлари сезилиб қолганди. Натижада йирик ҳисобда ютқазганмиз. Лекин эртага умуман бошқача ўйин бўлади. Биз мухлисларни хурсанд этишни кўзлаяпмиз ва бу учрашувга шунга яраша тайёргарлик кўрдик», дея сўзини якунлади Темур Жўраев.