«Барселона» бош мураббийи Хави жамоанинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси унга фаолиятида омад тилаганини айтди.
"Лео Месси менга СМС жўнатиб, келажакдаги ишларимда омад тилади.
Бу ажойиб футболчи. Аммо у ҳозир жамоада эмас. Биз «Барселона» шон-шуҳратини кўтариб берган футболчилар ҳақида эмас, балки келажак ҳақида ўйлашимиз керак", - дея иқтибос келтиради Хавидан Sport.es.