Собиқ "Тоттенхем" клуби футболчиси Жейми О'Хара "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳақида фикр билдирди. У "talkSPORT" нашрига шундай дейди:
"Мен янги мавсум аввалида "Арсенал"ни қаттиқ танқид қилган эдим. Мен Артета жамоасини "бантер клуб"(ўтмиши шонли, аммо ҳозирда исталган одам устидан кулиши мумкин бўлган жамоа) деб атаганман. Ҳозир эса, улар кучли бўлиб қайтишди. Мен Артета эплай олаётган нарсани ҳозирда "Тоттенхэм"да кўра олмаяпман. У ҳам бўлса - янги харид қилинган футболчилар жамоада ўйнаб кета олиши. "Арсенал"нинг яқин икки йил ичидаги харид қилган футболчилари жамоанинг асосий устунларига айланаётган бир пайтда, "Тоттенхэм"да бу нарса кузатилмаяпти. Бу нарса жаҳлимни чиқармоқда. Артета жамоасига янги футболчилар билан бирга ўзгача ишонч ва маъноли ўйин ҳам келди".
Эслатиб ўтамиз, Микель Артета кеча клуб мураббийи сифатида жамоасини 100-марта майдонга олиб тушди. У бу ўйинларнинг 54тасини ғалаба билан якунлай олган.