Каталония жамоаси салбий натижалар туфайли молиявий томондан зарар кўриши мумкин.
Журналист Сике Родригеснинг сўзларига кўра, агарда "кўк-анорранглилар" бу мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, баъзи ҳомийлар томонидан молиявий жазога тортилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Барселона" Испания чемпионатининг 13-ўйинидан сўнг 17 очко тўплаб турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. Пешқадам "Реал Сосьедад" билан орадаги фарқ 11 очкони ташкил қилмоқда.