Испаниянинг "TV3" телеканали хабар беришича, ёзги трансферлар вақтида "Барса" раҳбариятига Усмон Дембеле ва Раҳим Стерлингни алмаштириш таклиф қилинган.
Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" бошқарувидаги инсонлар анча вақтдан буён Франция терма жамоаси аъзоси Усмон Дембеленинг ҳаракатларини кузатиб боришади. Ўтган ёзда жамоа "кўк- анор ранглилар" президенти Жоан Лапортага Раҳим Стерлинг эвазига Дембелени сўраган, аммо "Барса" раҳбари бу таклифга рози бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле ёзда бўлиб ўтган Евро-2020да оёғидан жароҳат олиб яқиндагина сафга қайтган эди. Аммо футболчи клуб машғулотлар вақтида оёғини шикастлаб яна бир неча ҳафтани лазаретда ўтказишга мажбур бўлмоқда.