Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Суперлига ва Про лига клублари йиллик сметаси лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -

Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг аввало инфратузилма ва академияни ривожлантиришга пул йўналтиришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сонли қарорига мувофиқ профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди.

Йиллик харажатлар сметаси асосида молиявий маблағларни ажратилишида, биринчи навбатда, футбол клублари инфратузилмасини янада ривожлантиришга, хусусан, стадион ва майдон парваришига, болалар-ўсмирлар футбол академиясини ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳини ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек, турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштирокини самарали ташкил этилишига эътибор қаратилиши устувор мақсад бўлади.

Шу аснода Суперлига ҳамда Про лигада иштирок этадиган ҳар бир футбол клуби 2022 йилги харажатлар сметаси лойиҳасини ҳозирдан ишлаб чиқмоқда ва ЎФАга келишиш учун тақдим этмоқда. ЎФА ва ЎзПФЛ вакилларидан ташкил этилган махсус комиссия клубнинг харажатлар сметаси лойиҳасига инфратузилма (стадион майсаси, прожектор, кийиниш хоналари ва ҳоказо), академия (ўқув-машғулот бинолари мавжудлиги ва ҳоказо), аёллар ва ёшлар таркиблари (спорт либослари билан таъминланиши, овқатланиш, машғулот майдонлари мавжудлиги ва ҳоказо) харажатлари киритилгани бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бермоқда.

Шу йўсинда аксарият клубларда анча пайтдан буён ечим топмай келаётган жиддий муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш кўзда тутилмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:18, 14.11.2021.
Ўқилди: 1421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.