Кириш Регистрация

Аргентина ва «ПСЖ» Мессига терма жамоадаги ўйини вақтига лимит белгилади

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси борасида Аргентина терма жамоаси олдига талаб қўйди. Унга кўра, футболчи ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида талаб қилинган дақиқадан кўпроқ ўйнамаслиги керак.

Айнан шу талаб бажарилиши шарти билан "Пари Сен-Жермен" Леони терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборди. Боиси, футболчи жароҳат туфайли клубнинг сўнгги 2та учрашувини ўтказиб юборган ва жароҳатидан энди тикланаётган эди.

Демак, келишувга кўра, Лионель бир ўйинда 20 дақиқадан кўп ҳаракат қила олмайди. "Альбисилесте" бу талабга амал қилган ҳолда Мессини Уругвайга қарши баҳснинг 76-дақиқасида майдонга туширди.

Аргентина 16 ноябрь куни ЖЧ йўлланмасини нақд қилиб бўлган Бразилияни ўз уйида қабул қилади.

Манба: isport.ua
Киритилди: 16:42, 14.11.2021.
Ўқилди: 5995 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.