"Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Журналист Николо Скира берган маълумотларга кўра, "Флуминенсе" бразилиялик футболчини клубга қайтариш борасида ишламоқда. Клуб таҳминий келишув шартлари бўйича Силванинг агенти билан музокараларни бошлаган.
Қайд этилишича, 37 ёшли футболчининг ўзи Лондонда қолишни хоҳлайди. У "аристократлар" билан шартномасини 2023 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи.
Жорий мавсумда Силва барча мусобақаларда 12та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди.