Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Лотин Америкаси «маҳсулот»и

Баҳо:
+ | -

Биламизки, Жанубий Америка қитъасида энг оммабоп спорт турларидан бири бу футболдир. У ердаги мамлакатларни бутун дунё асосан футболи орқали танийди. Хусусан, Бразилия ёки Аргентина номини эшитганимиз ҳамоноқ, ҳаёлимизда у билан бирга футбол ҳам гавдаланади. Чунки улар футбол борасида тенгсиз саналади. Бразилиясиз ҳали бирор бир Жаҳон чемпионати ўтмаган. Аргентина эса, минтақадаги кучли футбол давлати сифатида тан олинади. У ердан Месси каби даҳо етишиб чиққан. Қолган юртлар ҳам ўзига яраша қудратга эга. Шунинг учун ҳам ҳар қайси даврда бу материкдан ажойиб футбол истеъдодлари етишиб чиқади.
Бугунги кунга келиб, қудратли клуб сифатида эътироф этилаётган жамоа «Манчестер Сити», яқиндагина бразилиялик вингер Каикини 10 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Бу шуни кўрсатадики, кучлиман деган ҳар қандай клуб ҳам жанубий америкалик, хусусан, бразилияликларга эҳтиёж сезиб туради. Қуйида сизга шу кунларда қулоғимизга тез-тез чалинаётган ёш номлар ҳақида айтиб бермоқчимиз.

Матеус Сильва (Бразилия)

Бразилия гиганти «Фламенго» сафида яқиндагина ўз дебютини ўтказган болакай, ҳали-ҳамон 17 ёшда. Шунга қарамасдан унинг ўта ёрқин таланти барчани қойил қолдириб улгурган. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг товон пули янги шартномага кўра, 100 миллион еврони ташкил этади. Бугунги шароитда бу катта миқдор. Аммо Европанинг катта клублари уни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришлари мумкин. Сильва ҳалиям профессионал тарзда ўз дебютини ўтказмади. Шунга қарамай, турли хил ёш тоифаси ичида доимо ажралиб турган. У болалигидан, камдан-кам учрайдиган ҳодиса бўлган, ҳар икки оёқда тўп сура олиши билан барчани қойил қолдирган эди. Сильвада 27 ноябрь куни ўз фаолиятидаги йирик турнирда чиқиш қилиш имкони бор. Чунки «Фламенго» ўша куни «Палмейрас» билан Либертадорлар кубоги финалида тўқнаш келади.

Каю Жорже (Бразилия)

Бразилиянинг «Сантос» клуби собиқ ҳужумчиси бўлган Жорже 4 миллион евро эвазига «Ювентус» сафига келиб қўшилган эди. У ҳозиргача тўрт марта майдонга туширилган бўлиб, ҳали ўз номини таблога ёздириб қўя олганича йўқ. 19 ёшли футболчи «Сантос» сафида ҳам сермаҳсул тўпурар эмасди, аммо у доимо гол уришдан бошқа сифатлари билан ажралиб турган. Унинг ақли, доимий фаоллиги ва тўпсиз ҳаракатдаги моҳирлиги, бошқа футболчиларда ҳавас уйғотади. Жоржининг мана шу сифатлари «Юве»ни унга яна имкон беришга ундайди.

Матиас Суле (Аргентина)

Суле ҳали «Ювентус»нинг ёшлар жамоасида тўп суради. Аммо чапақай ҳужумчи яқиндагина Аргентина терма жамоасига чақирув олди. У кўп ҳам машҳур эмас, лекин жамоа ичида эса ҳурматга эга. Унинг шиддаткор руҳи ва иқтидорли танаси доимо эътибор марказида туради. Суле майдонда ўнг қанот вингери вазифасини бажаради. Чунки у шунга ихтисослашган. У рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, ўзи севган оёғида зарба беришда юксакликка эриша олган. Суле ҳужумда меҳнат қилиб қолмасдан, ҳимояда ҳам фаол ҳаракат қилишни яхши кўради.

Каики (Бразилия)

Каики Да Силва Шагас, аллақачон мухлисларга қисқача, Каики номи билан таниш бўлиб улгурган. Унинг туғма қобилияти ва ёрқин ўйинлари «Манчестер Сити» мутахассисларини жалб қилади. 2003 йилда таваллуд топган ҳужумчи, ҳозирда «Манчестер Сити» футболчиси саналади. Эндигина 18 ёшда бўлса ҳам, Каикининг қаттиқ меҳнати тез орада мукофотланиши, Пеп уни асосий таркибга жалб этиши мумкин.

Метиньо (Бразилия)

Метиньо номи Европа футбол мухлислари орасида энди-энди янграй бошлади. Асл исми Абемли Мето Силу бўлган Метиньо Конго Демократик Республикасида таваллуд топган. У атиги бир ёшида ота-онаси Бразилияга кўчиб келади. Асли «Флуминенсе» клуби тарбияланувчиси бўлган ярим ҳимоячи шу йил ёзда Франциянинг «Труа» клубига кўчиб ўтди. 18 ёшли футболчининг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этади. Унга аввалроқ «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билан қараган. Бироқ Метиньонинг ўзи Францияга кетишни афзал кўрган.Футболчи бу мавсумда фақат бир марта асосий таркибда майдонга туширилди ва ўйлаймизки, уни келажакда ёрқин фаолият кутиб турибди. Ўзи умуман, биз келтирган номларнинг барчаси кузатишга арзийди. Айниқса, «Ювентус» футболчилари Жоржи ҳамда Сулелар ҳафта сўнгида майдонга туширилиш эҳтимоли юқори.

Ушбу ёш футболчиларнинг тез орада жамоаларида порлаши кутилмоқда. Ахир улар Лотин Америкаси «маҳсулот»лари!

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:01, 19.11.2021.
Ўқилди: 2688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.