«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 14-туридан олган «Эспаньол»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
– Сизга қанча вақт керак бўлади?
– Билмадим. Бу нарса менга ва мураббийлар штабига боғлиқ. Ушбу ҳафтада биз жамоа билан жиддий ишладик, ўйинчилар билан индивидуал шуғулландик ва улар билан суҳбатлашдик. Аммо бизда ортиқча вақт йўқ. Эртанги ўйиндан бошлаб тактика, психология ва натижа нуқтаи назаридан меҳнатимиз самараси кўринади бошлайди, деб умид қиламан.
– Бу жамоага етарли баҳо беришмаяптими?
– Билмадим, ахир шу пайтгача мен бу ерда эмасдим. Фақат шуни айтишим мумкинки, «Барса»нинг таркиби менга ёқмоқда. Биз бир оила ва ҳақиқий жамоамиз. Бу хотиржамман. Натижаларимизга қараб бизга баҳо беришади. Бор гап шу.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Эспаньол» биҳси бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.