Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Матонатнинг юксак қиёфаси: жаҳон урушидан жаҳон чемпионлигигача

Баҳо:
+ | -

  Футбол ҳозирги кунга қадар жуда ҳам кўп истеъдодли ака-ука чарм тўп усталарини кашф қилган. Замонавий футболда Боатенг ёки Азарлар оиласининг эришган ютуқлари ҳаммага маълум. Бу сафар stadion.uz ана шундай афсонавий ака-укалар ҳақида эслаб ўтади. Уларнинг тарихи юқоридаги иккисидан, умуман олганда ҳаммасиникидан тубдан фарқ қилади.

   Уолтерлар ҳақида кўпчилик футбол муҳлислари эшитган бўлишса керак. Улар ёшлигидан футболга меҳр қўйган ва учовлон биргаликда Германиянинг “Кайзерcлаутерн” клуби шарафини ҳимоя қилишга бел боғлашган эди. Афсуски, Европада авж олган 2-жаҳон уруши ёш йигитчаларни ҳам четлаб ўтмади. Аввалига радиодан урушнинг даҳшатлари ҳақида эшитган биродарлар узоқ вақт ўтмай ўзлари ҳам ўша “совуқ қирғин”нинг иштирокчиларига айланишга мажбур бўлишди. Аниқроғи 1942-йилда улар футбол либосини шинельга алмаштиришди. Фриц ва Людвиг Уолтерлар аскар сифатида тўгри жанг майдонига олиб кетилди. Улар орасида энг кичиги бўлган Оттмар Уолтер эса денгиз флотида ҳизмат қиладиган бўлди. Уч ака-ука ҳам даҳшатдан тирик қайта олди. Лекин, улар олган жароҳатлар қайтиб футбол ўйнай олмаслигига сабаб бўлиши турган гап эди. Агар шу уруш бўлмаганида ва қаҳрамонларимиз бутун умрини яшил майдонда ўтказганида улар ҳақиқий афсона бўлиши аниқ эди. Уларнинг матонати эса шунчаки ҳаммани ҳайрон қолдира олган.

   Оттмар учун уруш анча эрта якунига етди. Оёғидан ўқ еган қаҳрамонимиз аввалига шифохонага қайтади ва у ердан уйига жавоб берилади. Энди у ўз уйида ярадор ҳолатда акаларини кутар эди. Фриц ва Людвиг елкама-елка туриб жанг қилмаган лекин улар асирлар лагерида биргаликда кун кечиришган. Улар кичик укасига қараганда анча қийинчиликга дуч келишган. Аввалига инглизлар лагерида кейин эса Совет лагерида асир сифатида бўлишди. Лекин Совет лагери бошлиғи Жуков бу ака-укаларда: фашистларни эмас, ҳақиқий футболчиларни кўрганлиги сабабли уларни қутқаришни маъқул деб топди ва ака-укалар шу тариқа 1945-йилнинг кузида ўз оиласида жам бўлишди. Аммо уларнинг аҳволи футбол ўйнаш учун яроқлимиди?

    Фридрих (Фриц) безгак билан касалланган эди, энди иссиқда ўзини ёмон ҳис қиларди. Людвиг мияси чайқалган. “Мен футболга қайтишга уриндим, лекин бу иш бермади. Мен ўз мутахассислигим бўйича ишлашим керак эди” – дейди урушдан сўнг бухгалтер бўлган Людвиг. Оттмар чўлоқлигидан зўрға қутулди ва акаси билан биргаликда у "Кайсерлаутерн" клуби сафига яна борибга қўшилди. Фриц ҳужум марказида, Оттмар эса чап қанотда ўйнарди.

Истеъдод ҳеч қачон ҳеч қаерда йўқолмайди. Кўп ўтмай, ака-укалар майдонда яхшироқ ҳаракат қилишни бошладилар. Улар ўйиндан-ўйинга ўзларининг маҳоратини кўз-кўз қилаверишди. Курашувчан Оттмар ва тезкор Фриц бир-бирини жуда яхши тушунишарди. Катта Уолтер ўзини жангда ҳам, ҳаводаги ўйинда ҳам яхши ҳис қиларди, кичиги рақибларидан тўпни олиб, ҳужум бошлашни хуш кўрарди. Рақиб ярим майдонида кўпинча Оттмар акаси Фрицга узатмалар оширар эди.

1951-ва 1953-йилларда "Кайзерслаутерн" Германия чемпиони бўлди. Ғарбий Германия терма жамоаси қайта тикланганидан сўнг, ака-ука Уолтерлар термага чақирилди. Таъкидлаш жоизки, урушдан олдинги Германия терма жамоасини бошқарган мураббий Зепп Гербергер биринчи бўлиб 34 ёшли Фрицни термага таклиф қилди.  1954 йилги жаҳон чемпионати Швейцарияда жуда ақлли форматда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда жамоалар учта эмас, иккита ўйин ўтказдилар, агар муҳим бўлсагина учинчи учрашув ўтказилди. Турнир натижасини олдиндан айтиш мумкин эди - ўшанда Венгрия терма жамоаси таркиб жиҳатидан дунёдаги энг кучлиси эди. Гуруҳ босқичида венгрияликлар 8:3 кўринишида немис машинасини таслим этишди. Аммо бу муваффақиятсизлик немисларни синдира олмади. Улар бу мағлубият бўлмагандек ҳаракат қилаверишди ва ака-ука Уолтерлар етакчилик ролини олдилар. Шундай қилиб, Ғарбий Германия терма жамоаси финалга чиқди, уларни якунда Венгрия терма жамоаси билан янги учрашув кутиб турарди. Оттмар турнир давомида тўртта, Фриц учта гол урганди. Маълумки, 1954 йил 4-июлда булутли оқшом бўлган. Фаворит 3: 2 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Немислар таркибида финалда Уолтерлар гол ура олишмаганди. Лекин шунда ҳам Фриц турнирнинг энг яхшиларидан бири бўлганди. Бутун Германия ундан фахрланарди.

 Оғир тизза жароҳати Оттмарни 31 ёшида фаолиятини тугатишга мажбур қилди. Фриц эса "Кайзерслаутерн" да ҳам, терма жамоада ҳам ўйнашни давом эттирди. У ўзининг иккинчи жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Таъкидлаш жоизки, ўшанда Уолтерларнинг каттаси 38 ёшда эди. Аммо у шведлар билан ярим финал учрашувида жароҳат олди. Жароҳатдан тузалгач ҳам бир неча бор майдонга тушишга улгурди. Афсус уруш, жароҳат ва ёш ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Орадан бир йил ўтгач футболда қолган ягона Уолтерлар оиласи вакили ҳам ўз фаолиятига якун ясаган.   

 Миржалол Пардабоев тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:06, 20.11.2021.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.