Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл

Шацких халқаро ўйинлар тўпурарлари сафида

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 21-асрда халқаро ўйинларда энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу жадвални тузиб чиқишда, қуйидаги тоифадаги халқаро ўйинлар инобатга олинди:
-    Миллий терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар;
-    Олимпия мусобақалари;
-    Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати;
-    Барча қитъалардаги клублар ўртасидаги мусобақалар;
-    Қитъалардаги суперкубоклар;
-    Қитъалараро расмий мусобақалар.

Демак, XXI асрнинг халқаро ўйинлардаги энг яхши тўпурарини аниқлашда 2001-2011 йиллардаги голлар инобатга олинди. 11 йиллик натжаларга кўра, Дидьье Дрогба 92та гол билан жадвалнинг энг юқори поғонасини эгаллаб турибди. Дрогба шу кунгача “Марсель” ва “Челси” клубларида тўп сурган. Мирослав Клозе эса 88та гол билан 2-ўринни эгаллади. Немис футболчиси “Кайзерслаутерн”, Вердер”, “Бавария” ва “Лацио” жамоаларида ўйнаган. Ундан битта кам гол билан Рууд ван Нистелрой 3-ўринни банд этди. 4 ва 5-ўринлар Тьерри Анри ва Самуэль Это’Ога насиб этди. Замонамизнинг энг кучли футболчилари — Лионел Месси ва Криштиану Роналду мос равишда 12 ва 13-поғоналарни эгаллашди (69 ва 66тадан гол).

Ушбу рўйхатга ўзбекистонлик Максим Шацких 67-ўрин билан кирди. У 2001 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасида 27та, Киевнинг “Динамо”сида эса 16та гол урган (жами 43та).

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин. Дарвоқе, мазкур рейтинг жадвалини тузиб чиқишда ҳамюртимиз Алишер Никимбаев ҳам таҳрир кенгашидан ўрин олган.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 10:51, 08.03.2012.
Ўқилди: 9191 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.