Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Суареснинг тишлари, Марадона қўли ёхуд футбол тарихидаги ғалати ҳаракатлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Футбол - бу миллионлар ўйини, футбол ҳиссиётлар денгизини тақдим этади, ажойиб голлар ва ажойиб ғалабалар билан завқлантиради. Бироқ, танганинг иккинчи томони ҳам бор: адолатсиз ўйин, майдонда ёмон хатти-ҳаракатлар ва бошқалар. “Stadion.uz” нашри сизга футбол тарихидаги спортга мос келмайдиган ТОП-10 лаҳзаларни тақдим этади.

 

10. Луиснинг Адриан дарвозасига урган голи фейр-плей қоидасини бузди

 

Рейтингни Донецкнинг “Шахтёр” клуби собиқ ҳужумчиси Луиз Адрианонинг Чемпионлар лигаси 2012/13 йилги мавсуми гуруҳ босқичи доирасидаги Дания “Нордшелланда” клубига қарши ўйиндаги ҳийласи очиб беради. Ўйиннинг 28-дақиқасида 1:1 ҳисоби қайд этидиб турган пайтда, украин клуби фейр-плей қоидасига кўра тўпни рақибга беришди. Луиз Адриано рақибнинг тўпга эгалик қилишини кутмай, дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, гол уради ва “Шахтёр”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам голни ҳисоблади, чунки расмий равишда Адриано ҳеч қандай қоида бузмаган.

 

9. 1990 йилги жаҳон чемпионатида Франк Райкарднинг Руди Феллерга тупуриши

  

Рейтингдан кейинги ўринда Франк Райкарднинг ЖЧ-1990даги ҳаракати. Италияда бўлиб ўтган Мундиалнинг 1/8 финалида Голландия ва Германия ўртасида бўлиб ўтган ўйинда, “лолалар” юрти” футболчиси Франк Райкард рақиб аъзоси Руди Феллерга икки марта тупурди, аммо ҳакам иккаласини ҳам майдондан чиқариб юборди. Аввалига Райкард Феллернинг бошига тупурди, немис футболчиси дарҳол жангга киришади. Аммо, вазиятга ҳакам аралашиб, иккаласини ҳам сариқ карточка билан жазолайди, Райкард эса тупургани учун эмас, қоидабузарлиги учун огоҳлантириш олган эди. Икки дақиқадан сўнг голландиялик яна немиснинг юзига яна тупурди. Ҳакам эса икки футболчини ҳам майдондан четлатади.

Қизиғи, ўша учрашув Германиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Райкард жаҳон чемпионатидаги ўйинларини шармандалик билан якунлади, Феллер эса дисквалификацияни ўтаб, майдонга қайтади ва якунда жаҳон чемпиони бўлади.

 

8. Эрик Кантонанинг мухлисга йўллаган зарбаси

 

Афсонавий Эрик Кантона мухлислардан бирига кунг-фу бўйича маҳоратини намойиш этганига 26 йил бўлди. 1995 йилнинг январида “Манчестер Юнайтед”нинг “Кристал Пэлас”га қарши баҳсида қирол Эрик қоидани қўпол равишда бузди ва ҳакам томонидан қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Майдонни тарк этаётган Кантона бунга чидай олмади ва унинг номига айтилган сўзлари учун мухлислардан бирини муштлади: “Франциянгизга *** олиб боринг, ифлос француз”.

 

7. Патрис Эвранинг мухлисга йўллаган зарбаси

 

Ўша пайтда “Марсел” футболчиси бўлган Патрис Эвра 2017 йил якунида худди шундай ҳаракати билан ёдда қолганди. Португалиянинг “Витория Гимарайш” клубига қарши Европа лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви олдидан тайёргарлик жараёнида “Марсел” мухлислари ва Патрис Эвра ўртасида нохуш эпизод юзага келди. Клубнинг баъзи мухлислари Эврани олдиларига чақира бошлашди, шундан сўнг улардан майдонга кириб, футболчига ҳужум қилишга ҳаракат қилишди. Бунга жавобан Патрис Эвра ҳам футболчига зарба йўллаган.

Кейинчалик Патрис Эвра мавсумнинг қолган қисмига дисквалификация қилинди, шунингдек, мухлисга йўллаган зарбаси учун “Марсел” билан шартномаси бекор қилинди.

 

6. Ақлдан озган Пепе

Португалиялик марказий ҳимоячи ҳар доим ноўрин хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турарди, аммо 2009 йилнинг баҳорида қилган иши барчасидан ошиб тушди. “Реал Мадрид” – “Хетафе” учрашувининг 86-дақиқасида Пепе рақиб футболчиси Франсиско Каскерони орқага туртиб юборди ва бунинг учун ҳакам пенальти белгилади. Рақиб майсазорда ётганида Пепе уни икки марта тепди, кейин эса бошига ҳам зарба беришга ҳаракат қилди. Португалиялик кейинчалик ушбу эпизодни қуйидагича изоҳлади: 

Мен ушбу воқеанинг такроран томоша қилдим, лекин видеода ўзимни танимадим. Бу менга ўхшамайди, мен ўзимни назорат қилишни йўқотдим, гўё ақлимни йўқотгандим”.

 

5. Луис Суареснинг ўткир тишлари

 

Луис Суарес ғалати ҳолатлар рейтингининг марказида жойлашган. Уругвайлик Дракула профессионал фаолияти давомида уч марта рақибларини тишлаган. 2010 йилда Голландиянинг “Аякс” жамоасида ўйнаган Суарес ПСВ яримҳимоячиси Отман Баккалани тишлаб олганди. Орадан 3 йил ўтиб Премьер-лигада тарих такрорланди. “Ливерпуль”да ўйнаган Луис “Челси” ҳимоячиси Бранислав Ивановичнинг елкаси “таъми”ни тотиб кўрди. Бунинг учун уругвайлик ҳужумчи 10 ўйинга дисквалификация қилинди ва Англия бош вазири Суаресни “болалар учун даҳшатли ўрнак” деб атади. Бир йил ўтиб, Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Луис Суарес Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржио Келлинининг елкасидан тишини ушлаб олди ва бунинг учун у тўрт ойга дисквалификация қилинди.

Ўша ёзда Луис Суарес “Барселона”га ўтди, аммо дисквалификация туфайли октябргача ўйнай олмади.

 

4. ЖЧ-2010 саралашида Тьерри Анрининг ҳаракати

Рейтингимизда тўртинчи ўринда Тьерри Анрининг ЖЧ-2010 саралаш ўйинидаги ҳаракати ўрин олган. Франция Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва “уч ранглилар” Ирландияни ортда қолдирди. Французлар биринчи ўйинда минимал ҳисобда ғалаба қозонишган бўлса, иккинчи ўйинда ҳам худди шундай ҳисобда мағлуб бўлди. Ўйин қўшимча бўлимга ўтди ва ҳаммаси пенальтилар сериясига қадар кетди. 103-дақиқада эса Тьерри Анри тўпга қўл узатмай, қўли билан бирга ўйнади ва ғалаба қозонди.

Ирландия терма жамоаси футболчилари ўйиндан сўнг адолатсизликданаччиқ кўз ёшлари тўкишди. Ирландия футбол федерацияси ўз миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ёки ҳеч бўлмаганда ўйинни қайта ўтказишни сўради, аммо рад жавоби берилди. Орадан 5 йил ўтиб, ФИФА Ирландияга кейинги суд жараёнларидан қочиш учун 5 миллион евро тўлагани маълум бўлди.

 

3. 2006 йилги ЖЧда Матерацци ва Зидан можароси

 

Италия ва Франция терма жамоалари ЖЧ-2006 финалида тўқнаш келишган. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча вақтда Матерацци ва Зидан катта саҳнага ажралиб чиқишди. 110-дақиқада Зидан Матераццининг кўкрагига боши билан зарба берди. Футбол афсонаси тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Пенальтилар сериясида италияликлар французларни мағлуб этишди ва бу ўйин Зиданнинг профессионал фаолиятидаги охиргиси бўлди.

 

2. 2010 йилги жаҳон чемпионатида Луис Суареснинг ҳаракати

  

Иккинчи ўринда аввалроқ тилга олинган Луис Суарес жой олган. Уругвайлик ҳужумчи ҳар доим ўзининг жанговар характери билан ажралиб турган. 2010 йил Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида чорак финалда Ганага қарши ўйинда Луис Суарес уругвайликлар қутқарувчисига айланганди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида, Суарес тўпни қўли билан дарвоза чизиғидан чиқариб юборди. Ҳакам ҳақли равишда ҳужумчини майдондан четлатди ва пенальти белгилади. Фақат Асамоа Гьян пенальтидан фойдалана олмади ва пенальтилар сериясида Уругвай 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

1. Диего Марадона 1986 йилги жаҳон чемпионатида кўрсатган “цирки”

 

Биринчи ўринда Диего Армандо Марадона номидаги “Худонинг қўли”. Бу эпизод футбол тарихига абадий кирди ва авлоддан-авлодга такрорланиб келинмоқда. Аргентина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги 1986 йилги жаҳон чемпионатининг ¼ финалида Диего Марадона инглизлар дарвозасига қўли билан гол урди. 51-дақиқада тўп рақибдан Марадонага юқоридан тўп узатилди, бироқ бунга футболчининг боши етмади ва у қўли билан Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Ҳакам голни ҳисобга олди ва бу аргентиналикларга 2:1 ҳисобида ғалаба қозониш имконини берди. 

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Диего Марадона шундай деди: “Тўп қисман Марадонанинг боши билан, қисман эса Худонинг қўли билан урилди”. Қизиғи, ўша жаҳон чемпионатида Аргентина ғалаба қозонган.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:09, 21.11.2021.
Ўқилди: 3540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.