Франция терма жамоаси бош мураббийи Лоран Блан Италиянинг «Интер» бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
«Интер» билан ҳеч қандай алоқа бўлгани йўқ. Лоран ўзи хоҳлаган танловни амалга ошириши мумкин, қачонки, у ўз келажагини ўзи назорат қила оладиган бўлса. Бу нарса фақатгина Евро-2012дан кейин бўлиши мумкин. Шундай экан, барча клублар президентлари кутишларига тўғри келади», дея Бланнинг агенти – Жан-Пьер Бернеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Football Italia» интернет-нашри.