Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Марадона юраксиз дафн этилгани айтилди. Унинг юраги одатдагидан 200 граммга оғир бўлган

Баҳо:
+ | -

Шифокор, ёзувчи ва журналист Нелсон Кастро Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона юраксиз дафн этилганини хабар қилди.

«Марадонанинг юрагини суғуриб олишга тайёр бўлган ‘Химнасия Ла-Плата’ жамоасининг радикал мухлислари бор эди. Бироқ бундай бўлишига йўл қўймаслик керак эди, уларнинг мақсади маълум ва бу иш содир бўлмаслиги учун унинг юраги дафн қилишдан аввал олиб қўйилади.

Яна бошқа бир сабаби — уни ўрганиш керак эди. Ўлим сабабини аниқлаш учун ҳам юрак муҳим бўлган.

Афсуски, Марадона ўзини абгор қиладиган ҳамма зарарли одатларга қарам эди, агар бошқаси бўлганда аллақачон вафот этган бўларди. Диего ҳайратланарли даражада чидамли танага эга бўлган. Муаммо шундаки, у ҳеч қачон барча салбий иллатларидан халос бўлишни хоҳламасди.

Марадонанинг юраги ярим килограмм чиқарди. Одатда, инсон юраги 300 граммни ташкил этади. Унинг юраги бошқаларникидан каттароқ эди, спортчиларда юрак каттароқ бўлади, бироқ сабаб фақат бу жиҳатда эмас. Ҳамма гап ундаги юрак етишмовчилиги касаллигида эди» — деган Кастро.

Аргентиналик афсона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган. Clarin тадқиқотларига кўра, Марадонада сурункали юрак етишмовчилиги муаммоси бўлган.

Шифокорлар унинг юрагидан кенгайган кардиомиёпатияни аниқлаган. Бу эса юрак бўлмаларининг кенгайишига сабаб бўладиган паталогия ҳисобланади. Марадонанинг юраги одатдаги юраклардан икки баравар катта бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:01, 23.11.2021.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3611]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3480]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3412]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3255]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3121]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2955]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2929]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2173]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2050]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2030]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик