Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих коронавирусга чалинди.
"Bild" нашри хабарига кўра, футболчида Covid-19 тести ижобий чиққан.
Олдинроқ Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Киммих эмлашни режалаштираётганини айтганди.
Аввалроқ, "Бавария" ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотинг ҳам коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Киммих эмлашдан бош тортган эди.