"ПСЖ" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жамоа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, шунингдек, Лионель Месси ва Маурисио Почеттино ҳақида гапирди.
“Буюк клубда буюк футболчилар билан ўйнаганимдан хурсандман. Мен бундан завқ оламан.
Месси билан бир жамоада ўйнаш ёқимли. У ажойиб футболчи, буни ҳамма билади. Биз бунга мослашишимиз керак. Биз ҳаммамиз бир-биримизни яхшироқ билиб оламиз, шунда жамоа учун фойдали бўлади.
Футбол оламида доим танқидлар кўп бўлади. Сиз доимо бирор нарса учун танқид қилинасиз. Мураббийимиз бор эътиборини жамоага қаратган ва кейинги ўйинда яхши натижага эришини истайди. Биз ажойиб натижалар қайд этишимиз керак", дейди Ҳакими.
Бугун "ПСЖ" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўз майдонида "Брюгге"га қарши баҳс олиб боради.













