Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Ўзбекистон ғалабага ишонмоқда!»

Баҳо:
+4 | -

Бирлашган Араб Амирликлар олимпия терма жамоаси делегацияси 11 март куни Туркиядан Тошкентга етиб келди. Бу сафарги делегация таркиби ҳар сафаргидан ҳам катта бўлди. Табиийки улар орасида бир неча нафар журналистлар ҳам бор (бу журналистлар бугун матбуот анжуманида иштирок этишди).

Араб журналистлар Тошкентдаги ўзбек футбол мухлисларининг ўйинга нисбатан муносабатини, фикрини ўрганишга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда www.thenational.ae сайти орқали ёзишди.

“Ўйлайманки, Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади”, дейди ўзини Акмал деб таништирган ҳайдовчи йигит. “Балки 2:0 бўлар. Бунинг аҳамияти йўқ. Биз Лондонга борамиз”.

Ўзбекистонда футболга бўлган қизиқиш юқори даражада. Миллий терма жамоа яқинда Японияга мағлуб этиб, ЖЧ 3-саралаш босқичини гуруҳ ғолиби сифатида якунлади. Энди улар Бразилияга бориш учун курашн давом эттиришади.

Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган терма жамоаси эса ўз майдонидаги сўнгги учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди (Австралия устидан). Гуруҳда эса улар энг кўп гол урди — 5та. БАА ҳисобида ҳам 5та гол бор. Аммо уларнинг 3таси техник ғалаба туфайли қўлга киритилган.

БАА ҳам, Ўзбекистон ҳам ҳали Олимпиадага бормаган. БАА устидан қозонилажак ғалаба Ўзбекистонни Лондонга олиб борса, БААни мураккаб плей-офф босқичига рўпара қилади.

Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиб, дунёнинг кучли 16та терма жамоаси сафига кириш улкан реклама эканини ўзбеклар яхши билишади.

Ҳаво ҳарорати 3С даража бўлишига қарамай, меҳмонхона ходими хорижликларга ўйин учун чипта сотиб олишни тавсия қилади. “Эртага стадион мухлислар билан тўла бўлади. Барча бу ўйинни кутяпти”, дейди у.

Ҳаттоки Дубайдан Тошкентга учаётган Ўзбекистон ҳаво йўллари самолётида ҳам бу ўйин ҳақида маълумот беришди. БААдан 100дан ортиқ мухлислар чартер рейс билан учиб келаётганини билган ўзбеклар бунга бироз хавотир билан қарашди. “Ўзбекистон бунчалик бой мамлакат эмас”, дейди самолётда учиб келганлардан бири.

Хорижликлар учун Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг машҳур мамлакати сифатида маълум. У Буюк ипак йўлида жойлашган бўлиб, Самарқанд каби савдо марказига эга. Ҳайдовчи Акмалнинг айтишича, ўзи қозоқ миллатига мансуб бўлса-да, у Ўзбекистондан кетмоқчи эмас. “Бу ерда ҳаммаси яхшироқ” дейди у.

Кўпгина ўзбекистонликлар эртанги баҳсга метрода келишади. Улар эса худди БААдан келадиган мухлислар каби ғалабага ишонишмоқда.

Манба: www.thenational.ae
Киритилди: 21:21, 13.03.2012.
Ўқилди: 14994 марта.
Фикрлар: 123 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.