"Барселона"нинг америкалик ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест Каталония клубини тарк этишга яқин турибди.
"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хавига яқин бўлган журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, мураббийнинг Дестдан кўнгли қолган. Қайд этилишича, Хави америкаликни сотиш учун раҳбариятга яшил чироқ ёққан.
Маълумотларга кўра, клуб футболчининг трансферидан таҳминан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.
"Бавария"га қарши (0:3) ўйиннинг танаффусида Хави танбеҳ берган футболчилардан бири айнан Сержиньо Дест эди. Испаниялик мураббийнинг фикрича, у майдонда бутунлай адашиб қолган.
Қайд этилишича, Хави америкаликнинг ўйинидан шунчалик ғазабланганки, у клуб президенти Жоан Лапортдан, агар яхши таклиф тушса, январь ойидаёқ футболчини сотишни сўраган.