ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара шу ҳафта «Ювентус» президенти Андреа Аньелли билан учрашди. Footmercato хабарига кўра, учрашув чоғида Икардини қишки трансфер ойнасида ижарага олиш варианти муҳокама қилинган.
Мауро Икардининг ПСЖдаги имкониятлари чекланган, чунки парижликлар таркибида ҳужум чизиғида етарлича юқори даражадаги ўйинчилар бор. 2021/2022 йилги мавсумда Икарди Лига 1 ва Чемпионлар лигаси ўйинларида ўртача 41 дақиқани майдонда ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи «Интер» шарафини ҳимоя қилётган пайтда ҳам «Ювентус» ва Мауро Икарди ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.