Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Бугун қуръа. Европа лигаси 1/16 финал босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

УЕФА Конференциялар лигаси мусобақасини йўлга қўйгач, Европа лигаси турнири плей-офф босқичига кичик ўзгариш юз берди. Гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига йўл олишган бўлса, қолган 8та клуб 1/16 финал деб номланган ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

Гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар бу босқичда Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган клублар билан тўқнаш келишади. Бугун эса айнан мазкур босқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими бугун — 13 декабрь, душанба куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Иштирокчи-жамоалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуръада 16та жамоа иштирок этади. Европа лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаганлар 1-саватчадан, ЕЧЛдан ўтган клублар эса 2-саватчадан ўрин олишади.

1-саватча:
"Бетис" (Испания)
"Брага" (Португалия)
"Динамо" Загреб (Хорватия)
"Лацио" (Италия)
"Наполи" (Италия)
"Олимпиакос" (Греция)
"Реал Сосьедад" (Испания)
"Рейнжерс" (Шотландия)

2-саватча:
"Аталанта" (Италия)
"Барселона" (Испания)
"Боруссия" Дортмунд (Германия)
"Зенит" (Россия)
"Порту" (Португалия)
"РБ-Лейпциг" (Германия)
"Севилья" (Испания)
"Шериф" (Молдова)

Чекловлар борми?
Ҳа. Бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Нечта ўйин?
1/16 финал босқичида жамоалар уй ва сафар тизимида икки мартадан тўқнаш келишади. 1-саватча вакиллари жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Плей-офф босқичида "сафарда урилган гол" қоидаси амалда бўлмайди.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Дастлабки учрашувлар 17 февраль, жавоб баҳслари эса 24 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Кейин-чи?
Ушбу босқич ғолиблари нимчорак финалга йўл олади ва Европа лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаганлар сафига қўшилади. Мағлуб бўлганлар мусобақани тарк этишади. 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz

Европа лигаси 1/16 финал босқичида кучли жамоалар ўзаро тўқнаш келиши мумкин: "Аталанта", "Барселона", "Боруссия Дортмунд", "Севилья", "Лацио", "Наполи"...

Киритилди: 08:25, 13.12.2021.
Ўқилди: 4501 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик