Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Дунёнинг омадсиз энг яхши терма жамоаси. Бельгия Мартинес билан нимага эришди?

Баҳо:
+ | -

Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси билан шартнома имзолаган пайтда “Эвертон” бош мураббийи эди. Ўша мавсумда Ромелу Лукаку ҳам Ливерпуль клуби сафида ўйнарди. У терма жамоа машғулотларига қўшилгач, ўзларининг янги устози ким бўлиши ҳақида эшитиб қолди.

Лукакунинг бу хабарни эшитган пайтдаги ҳолати камерага тушиб қолди ва ҳужумчининг муносабати бир зумда бутун дунёга тарқалди. Унинг бу танловидан мамнун эмаслиги аниқ эди. Лукаку Мартинес билан “Эвертон”да ишлаган ва бу мураббийнинг салоҳияти футболчи учун етарли эмас эди.

Ўша йилнинг бошида Мартинес клуб лагерини тарк этди ва Лукаку шундай муносабатда бўлди: “Жамоа яхши ўйнамади. Охирги 11 учрашувнинг 2 тасида ғалаба қозондик. Мураббий ва футболчи ўртасида келишмовчилик юзага келса, ўйнаш қийин бўлади”.

Ўшандан бери беш йил ўтди ва улар ўртасидаги муносабатлар яхшиланди. Мартинес бошчилигида Лукаку ҳар ўйинда гол урмоқда ва унинг ёрдамисиз “қизил иблислар” жаҳон терма жамоалар рейтингида биринчи поғонани эгаллади.

Ҳаммаси яхшидек туюлади, лекин биз Мартинеснинг тайинланиши тўғри бўлганми, деб ўзимизга қайта-қайта савол берамиз. Эътибор беринг, биз таркибида Лукаку, Кевин Де Брюйне, Эден Азар, Тоби Алдервейрелд ва Тибо Куртуа каби юлдузлар ўйнаган жамоа ҳақида гапиряпмиз. Бундай таркиб билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонмаслик эса... Аммо бельгияликлар ярим финалдан нарига ўта олишмади. Миллатлар Лигасининг ярим финалида билан чегаралангани ёки Евро-2020 чорак финалига чиққани билан фахрлана оласизми? Бу натижалар шундай жамоага муносибми?

Бельгия Европа чемпионатининг чорак финалида Уэльсга мағлуб бўлдан сўнг Марк Вильмотс Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди. Қўмита Вильмотс қила олмаган ишни бажарадиган янги мутахассисни топиши керак эди. Бельгияда яна қачон бундай ажойиб ижрочилар тўплами бўлади?

Футбол федерацияси кутилмаган қадам ташлади ва ўз сайтида бўш ўринлар ҳақидаги эълонни жойлаштирди. Кейин тахминлар бошланди: баъзилари Антонио Конте келишига ишонган бўлса, бошқалари Луи сиз Гал, Руди Гарсия ёки Ральф Рангник бу лавозимда ишлашини айтишди. Уларда мураббийларнинг жуда кўп резюмелари бор эди, лекин бир нуқтада янги мураббийни танлаш қўмитаси бутунлай бошқа мутахассис ҳақида ўйлай бошлади. Унинг ўзи уч кишидан иборат эди: техник директор Крис ван Пейвелде, футбол федерациясининг собиқ вице-президенти Барт Верхаеге ва бўлажак президент Меҳди Байат. Тажриба сифатида улар қоғозга ўзларига кўпроқ ёққан номзоднинг исмини ёзишди. Учаласи ҳам Мартинеснинг исмини ёзган.

“Биз кўплаб таниқли номзодлар билан учрашдик. Лекин биз Мартинесни билардик ва Англияда нималарга эришганидан ҳам хабардормиз”, - деди Байат.

Аммо Роберто суҳбатни бошлаши биланоқ у жуда жиддий мутахассис эканлиги маълум бўлди. 

Мартинеснинг ўзи ҳам имкониятларига унчалик ишонмасди. Унга эндигина “Эвертон”дан кетиши айтилган эди.

 

“Мартинес номи эълон қилинганида, у футболда ўсиб бораётган юлдузга ўхшарди”, - дейди бельгиялик журналист Нильс Пойсоннье. - Ҳамма энди тактикани биладиган ҳақиқий мураббий келди, деб ўйларди. Вильмотс яхши мотиватор эди, бироқ футболчилар унинг тизимидан, ўйинларга қандай тайёргарлик кўргани ва таҳлиллар ўтказганидан шикоят қилишди. Мартинес бутунлай бошқача”.

 

Қандай бўлмасин, умидлар жуда катта эди. “Биз ноёб иқтидорга эга футболчиларни тўпладик ва бизда энди бундай рўйхат бўлмайди. Таркибда бошқа бундай юлдузлар йўқ эди. Айниқса, ҳимояда. Бизда битта имконият бор. Ё ҳозир ғалаба қозонамиз ёки бошқа ҳеч қачон”

Мартинес ҳар доим шов-шувли мураббий бўлган. Ҳар сафар уни ишга олишганда, ақл бовар қилмайдиган истеъдод ва амбиция ҳақида гап борарди. У кўп нарсани ваъда қилди, лекин ҳаммаси ҳам бажаотдганича йўқ. Ҳатто унинг энг катта ғалабаси – “Уиган” билан Англия Кубогид ғолиблиги ҳам, якунда Премьер-лигани тарк этиши билан тугади. “Эвертон”да ҳам шундай бўлди. Биринчи мавсум шов-шув ўзини оқлаганини кўрсатгандек бўлди, чунки, жамоа турнир жадвалини бешинчи ўринда якунлади. Аммо иккинчи мавсумнинг мартига келиб, ҳатто Мартинеснинг ўзи ҳам олдинда фақат омон қолиш учун кураш эканлигини тан олди. Аммо, учинчи мавсумда ҳамма нарса тугаганди. Мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар ниҳоятда ёмонлашиб кетди.

“Мураббий қарама-қаршиликка боришдан қўрқиб, қийин суҳбатлардан қочгандек таассурот қолдирди. Қачон майдонга тушиш имкониятини беришини сўрашганида, Мартинес “кейинги ўйинда” ёки “бир ҳафта ичида” деб ваъда берарди. Аммо тез орада у бу гапни ҳаммага айтаётгани маълум бўлди. Футболчилар ўз мураббийларини муҳокама қила бошлашди ва 22 нафар футболчига базадан жой ваъда қилингани маълум бўлгач, тўполон бошланди”, - дейди “Эвертон”нинг ўша пайтдаги футболчиси Лукаку.

 

“Эвертон” жамоаси давридаги кўплаб танқидлар Бельгия термасида айтилган гапларга ўхшайди. Мисол учун, Мартинес жамоанинг ёши катта фахрийларига ҳаддан ташқари қарам бўлиб, улар формада бўлмаса ҳам ўйнашга имкон беради. У ёш футболчилар билан таваккал қилишни истамайди, фақат вақти-вақти билан ўз қоидасини ўзгартиради - масалан, жорий йилнинг ёзида Италияга қарши чорак финал учрашувида бошланган Жереми Доку мисолида. Шарль де Кетеларе – “Брюгге”нинг 20 ёшли ажойиб футболчиси, аммо у ҳаттоки жамоа кенгайтирилган таркибига ҳам кира олмади.

Бельгия ўша учрашув мағлуб бўлиб, бўлажак чемпиондан йирик турнирдаги навбатдаги мағлубиятга қабул қилиб олди. Лекин энг алам қиларлиси, Миллатлар лигасининг ярим финалида Францияни мағлубиятга учратиши мумкин эди. “Қизил иблислар” ўша ўйинда ишончли тарзда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо 30 дақиқа ичида Франция учта жавобсиз гол урди.

Бу вақтдан кейин ҳеч нарсага ишонч қолмади. Миллатлар Лигаси Бельгия учун энг осон турнир бўлиб, ҳамма камида финалга йўлланмани кутганди. Ўшандан сўнг, ҳар хил норозичиликлар бошланди. Бир томондан, одамлар Мартинеснинг ишдан бўшатилишини талаб қилишса, бошқа томондан, Бельгия менталитетидан шикоят қилишди.

Бельгия терма жамоаси Роберто Мартинес қўл остида кўп омадсизликка учраган бўлса-да, унинг “қизил иблислар” сафига келишининг ҳам яхши томонлари кўп.

Мутахассис келган пайтда келиб жамоа пароканда эди. Вильмотс ўзининг нотиқлик истеъдодига таяниб, катта хатога йўл қўйган. Ўйинчилар билан яхши машғулотлар ўтказилмади ва жамоавий руҳ ҳақида гап бўлмади. Мартинес терма жамоани бирлаштириши ва тарқоқ жамоани алоҳида юлдузлардан яхлит жамоага айлантириши керак эди.

 

“У ғолиблик руҳига эга ҳақиқий жамоа яратди. Илгари биз турли мамлакатлардан келган юлдузлар тўплами эдик. Ҳозир Мартинес билан жамоага айландик”, - деди футбол федерацияси президенти.

Ушбу таркибнинг номутаносиблигини ҳам таъкидлаш керак. Бельгияда ҳеч қачон қолганлар даражасига мос келадиган чап қанот ҳимоячиси бўлмаган. Узоқ вақт давомида Ян Вертонген ўз позициясида ўйнамади ва таркибидаги ўзгаришлардан сўнг Торган Азар ва Янник Карраско чап қанотга ўтишди.

 

Мартинес бельгиялик футболчиларнинг янги авлодини етиштириш учун қанчалик кўп иш қилгани ва терма жамоанинг парда ортидаги ишини қандай ўзгартирганини ҳисобга олсак, уни фақат футбол майдонидаги воқеалар учун танқид қилиш мутлақо тўғри эмасдек.

Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилга белгиланган. Бу Мартинес учун сўнгги имконият бўлади десак хато бўлмайди. Агар у шунчалик узоқ давом этса, албатта. Европанинг кўплаб клублари унга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. “Ньюкасл” ва “Барселона” Мартинеснинг номзодини жиддий ўйлаб кўришган ва у ҳам ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида ўйлаганига амин бўлишингиз мумкин. Аммо Бельгияда улар терма жамоанинг шартномаси тугагунча кетиши керак ва бу кетиши жаҳон чемпионати тугаганидан кейин содир бўлиш эҳтимоли катта.

Агар Бельгия келаси йили орзиқиб кутилган жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олмаса, кўпчилик бунинг учун Мартинесни айблайди. Аммо бундай хулосалар, ҳеч бўлмаганда, шошилинч кўринади. Балки айнан мураббийнинг меҳнати эвазига бир-икки йилдан кейин уларнинг жамоаси энг кучлилардан бири бўлган мавсумларни илиқлик билан эслаб қолар.

 

“Ҳозир ҳамма бизни Евро ёки Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятини қўлдан бой бердик деб ўйлайди”, дейди Пойссонье. - Аммо 10 йилдан сўнг жамоада иккита “Реал” футболчиси борлиги ёки 2018 йилда Бразилияни мағлуб этгани ҳақида гап кетади. Биз чорак финалга чиққанимиздан ҳали ҳам фахрланамиз”.

Киритилди: 13:29, 15.12.2021.
Ўқилди: 2426 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.