Агар сиз Европанинг барча бешта топ-лигасини бир мусобақа сифатида бирлаштирсангиз ва турнир жадвалига қарасангиз, “Реал Мадрид” 17 турдан сўнг 42 очко билан иккинчи ўринда бўларди. Мадридликлар лигада ПСЖдан кейинги ўринни эгалларди. Шунигдек, Бндеслигада деярли рақобатчилари йўқ “Бавария”дан ҳам юқорироқда бўларди.
“Реал Мадрид” ҳар бир ўйинда ўртача деярли 2,5 очко тўплади. Бу ҳар қандай шароитда ва “Барселона”нинг формасидан қатъи назар, жуда кучли натижа. Аммо, агар кутилган голлар ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқни олсак, “Реал” лигалар умумий жадвалида кучли ўнликка ҳам кира олмасди. 18-ўрин (Statsbomb маълумотлари). Улар бу ерда “Ланс”, “Аталанта”, “Лилль” ва “Боруссия Дортмунд” билан жойлашган. Қолаверса, яратилган имкониятлар фарқига кўра, “Реал” Испанияда кучли 3-ликка ҳам кирмайди.
Бу нима дегани? Хулоса шуки, ҳозирги натижалар ўйин сифати билан тўлиқ қаноатланмайди. Яхши ўйин билан ажойиб натижалар (ва баъзан ҳимояда ўртача кўрсаткич) - бу жамоани олдинга тортадиган етакчиларнинг хизматлари.
Куртуа ва Бензема. Иккинчиси ҳатто “Олтин тўп”нинг якуний рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. Бироқ, Винисиуснинг ўйини ҳали ҳам кам баҳоланмоқда.
Агар “Реал Мадрид” ўйинларини камдан-кам кўрсангиз, эҳтимол сиз учун Винициус ҳали ҳам техникавий, аммо ўзига ишончсиз бола бўлиб туюлар, аммо, аслида бундай эмас. Бразилиялик ҳозир бошқа ўйинчи.
Унинг яхши томонга ўзгарганини тасдиқловчи бир нечта рақамлар бор. Жорий мавсумда Винисиус чемпионатнинг 15 турида илк дақиқалардан майдонга тушди. Шунингдек, икки марта захирадан қўшилди - жами 1338 дақиқа. Ушбу вақт давомида ҳужумчи 10 та гол урди. Олдинги уч мавсумда у 4202 дақиқада 8та гол урган. Яъни аввалги мавсумда у ҳар 525 дақиқада бир марта гол урган, энди эса ҳар 134 дақиқада ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган. Шунингдек, унинг голларга голли узатмаларни ҳам қўшиш мумкин, фарқ ҳам худди шундай ажойиб: жорий мавсум Жуниор тўртта узатма муаллифига айланди, аввалги йилда эса учта марта шерикларига гол уриши учун ажойиб имконият яратиб берганди.
Бошқа маълумотлар контекстни тушунишга ёрдам беради. Ўтган мавсум билан солиштирганда, ушбу йилда Винисиус тез-тез дарвоза томон зарба беради (ўтган мавсум: 34 дақиқада бир марта, ҳозир: ҳар 31 дақиқада бир марта), аммо голлар сонидаги фарқ номутаносиб равишда юқори. Испанияда йиллар давомида биринчи марта унинг зарбаси аниқлиги дан ошди (аввал 50%, ҳозир 58%). Бразилиялик ушбу кўрсаткич бўйича Бензема, Суарес, Депайникидан юқори ўринда. Винисиус ҳар тўртинчи зарбада гол уради, бундай сермаҳсуллик Жуниорда ҳар доим ҳам бўлмаган.
Аммо, бундай юқори кўрсаткич унинг имкониятлар сифатини оширгани йўқ. Унинг битта зарбаси ўртача хавфи ўтган мавсум билан бир хил (0,15 xG, ўтган мавсум ҳам 0,15 эди).
Тўрт ой давомида Винисиуснинг имкониятлардан фойдаланиш кўрсаткичи жуда юқори даражада бўлди. Ҳа, у бошқа ўйинчига айланди ёки энди у фақат шундай натижа кўрсатади деб айтиш учун бу жуда кичик сегмент. Аммо, ярим мавсум давомида кўрсатган бундай катта натижжаси олдинга ташланган катта қадам. Албатта, бу Карло Анчелоттининг хизматлари. Мутахассис июнь ойи бошида, жамоага қўшилгач, италиялик Винисиус кўп гол уриши кераклигини айтди. Ўшанда бу ҳазилга ўхшарди. Аммо Анчелотти ўйинчиларни очиб бериш ва уларга ишонч беришни ўз жойига қўяди. Бразилиялик футболчининг “Леванте”га қарши ўйиндаги дублидан сўнг шундай иқтидор хоҳлаганча гол уриш мумкинлигини айтди. Кейин - уни дунёдаги иккинчи энг яхшиси (Бенземадан кейин) деб атади. Кейин эса Винисиус каби футболчилар Испанияга Месси ва Роналду даврини унуттириши мумкинлигини айтди. Яна бу гапнинг холислигини бир четга суриб қўяйлик. Муҳими, бундай мақтовлар фонида ҳужумчи Чемпионлар лигасининг 15 та ўйинида 14 та ва 6 та ўйинда 5 та самарали ҳаракат қилган.
Анчелотти бошчилигидаги дастлабки ўйинлардаёқ Винисиуснинг вазиятлардан фойдаланиш бўйича қандай ўзгарганини сезиш қийин эмас. Масалан, унинг “Леванте” дарвозасига урган голини олайлик. Бу вазият жуда яхши, аммо унга ҳимоячи тўсқинлик қилиб турибди - ўтган мавсумда Вини мунтазам равишда бундай вазиятларда ва қаршисида ҳеч ким йўқ бўлган имкониятларни ўтказиб юборди. Энди эса ҳимоячидан узоқлашиш учун қулай тарзда дарвозабоннинг оёғи остидан моҳирона зарба берди.
Бензема билан ўзаро алоқалар ҳақида алоҳида айтиб ўтиш керак. Бу икки футболчи орасида қадайдир ббо0лиқлик бор. Олдин Бензема мунтазам равишда қоронғуликда, ҳатто яримҳимояда ҳам ҳаракат қилади. Бу ҳолатда ё французнинг марказда ортиқча юк бўлишига рози бўлишингиз керак, ёки захира футболчисига айлантиришингиз керак. Биринчи ҳолатда Бенземанинг ўзи ҳимояни чалғтиб қўйиши қўйиши мумкин, иккинчисида эса Винисиус ўзи яратган зонага кириб, Бензема олдидан ҳимоячиларни узоқлаштиради ва Каримга ажойиб пас.
Бошқача қилиб айтганда, Винисиус рақиблар учун қийинчилик келтириб чиқарди. У орқасидан ҳимоячиларни ээргаштириб юради ва ўткир бурчакдан ҳам яхши зарба беради, агар у чизиқлар орасида бўшлиқ бўлса, узоқдан зарба йўллаб гол уради.
“Атлетико”га қарши асосий баҳсда Винициус гол ура олмади, бироқ иккита голли узатмани амалга оширди.
Қўшимча қилиш керакки, бразилиялик нафақат сермаҳсул, балки ҳал қилувчи голлар ҳам урмоқда. Унинг дубли “Эльче” устидан ғалаба қозонилди, унинг голи “Севилья” (жадвалда иккинчи ўринда бораётган жамоа), “Сельта” ва “Реал Сосьедад” устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди.
Умуман олганда, “ақлли” сўзи Винига жуда мос келади. Жуниор кўп гол урмоқда, ассистентлик қилмоқда, финтлар амалга оширмоқда (асосан Испанияда), лекин биринчи навбатда - доимо нимадир кашф қилади. Бу нафақат қийин ўйинларда ажралиб турадиган, балки ўйинини орқали мухлисни завқлантирадиган ўйинчи. Қанча давом этишини олдиндан айтишни истамаймиз, лекин албатта, Винисиуснинг ажойиб ўйини узоқ давом этади деб умид қиламиз.