Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Гол уришни жуда яхши кўради, аммо ҳужумчи эмас. Унда ким?!

Баҳо:
+1 | -

Ҳар бир футболчи ўзи ўйнайдиган позицияни майдоннинг энг мураккаб қисми деб ҳисоблайди. Аммо адекват кўз билан қарайдиган бўлсак, қолганларидан анча кўп ва машаққатли ишни бажарувчи футболчилар бу ҳужумкор ярим ҳимоячилардир. Улар гол уради, улар узатма беради, улар чизиқларни боғлайди, улар ҳимойланади...
Хуллас, қиладиган иши ва оладиган маъсулияти оғир. Шу сабабдан уларни қадрлаш лозим. Қуйида сиз билан ана шундай футболчиларнинг 2021 йилдаги энг яхшилари тўғрисида гаплашамиз.

Бернарду Силва – «Манчестер Сити»

Ўйинлар: 47та
Майдонда: 3706 дақиқа
Голлар: 9та
Голли узатмалар: 11та
Вазиятлар яратиш: 51та
Зарбалар: 54та
Аниқ зарбалар: 25та

Мухлислардан йиғилган овозларга кўра, португал ўғлони бу номга лойиқ кўрилди. Яқин йиллардаги унинг номи билан боғлиқ кўплаб миш-мишлар анча урчиб кетган эди. Эмишки, Силва «Ман Сити»да бахтли эмас. Бироқ ушбу футболчи 2021 йилдаги ўйинлари билан ўзига қаратилган ҳар хил гапларга нуқта қўйди. АПЛдаги энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячилар қаторида у дастлабки ўринни эгаллади. Биласиз, Пеп жамоасининг ҳужум чизиғи ўта мураккаб ишланган. Аммо Силва билан ушбу кўриниш анча соддалашди.

Неймар – «ПСЖ»

Ўйинлар: 33та
Майдонда: 2556 дақиқа
Голлар: 11та
Голли узатмалар: 8та
Вазиятлар яратиш: 80та
Зарбалар: 90та
Аниқ зарбалар: 30та

Неймар ўзининг чап қанот ҳужумчиси сифатидаги позициясини ҳужумкор ярим ҳимоячиникига ўзгартирган эди. Айтишки мумкинки, у бу ишни яхши эплаб келмоқда. Ҳа, бу йил Неймар учун анча омадсиз кечди. Аксига олиб, унинг клуби «Лилль»га мамлакат етакчилигини бериб қўйди. У ҳам етмаганидек, «Манчестер Сити» парижликларни ЕЧЛ ярим финалида мағлубиятга учратди. Дард устига чипқон деганларидек, Неймар бошчилигидаги, Бразилия терма жамоаси Лео Мессининг Аргентинасига Копа Америка бош совринини топширишга мажбур бўлди. Шунча омадсизликлари сабаб, у нега бу рўйхатга киритилган, деган савол туғилиши табиий, албатта. Бунинг сабаби шуки, у майдонда бўлганида жамоаси жонига доимо оро киради. Қолаверса, уни мухлислар ҳали ҳам ардоқлайди. Шу сабаб ҳам Неймар 2021 йилнинг яхшилари қаторидан жой олган.

Бруну Фернандеш – «МЮ»

Ўйинлар: 54та
Майдонда: 4328 дақиқа
Голлар: 18та
Голли узатмалар: 17та
Вазиятлар яратиш: 129та
Зарбалар: 150та
Аниқ зарбалар: 53та

«Манчестер Юнайтед» учун совринсиз якунланаётган яна бир йил, мухлисларга қайғулидир. Аммо жамоанинг қисқа вақтда етакчисига айланган Бруну Фернандеш учун эмас. Португалиялик маэстро ўзи ўйнаган баҳсларда ўйинга тезда таъсир кўрсата олади. Унинг юқоридаги статистикаси ҳам буни ифодалаб турибди. Бу мавсумдан унга Криштиану Роналдунинг қўшилиши эса, Брунунинг ҳаракатларини янада самарали қилди. «МЮ» мухлисларининг ёқимтойи бу йил якунларига кўра, энг маҳсулдор футболчилардан бирига айланди.

Томас Мюллер – «Бавария Мюнхен»

Ўйинлар: 45
Майдонда: 3594 дақиқа
Голлар: 12та
Голли узатмалар: 23та
Вазиятлар яратиш: 124та
Зарбалар: 70та
Аниқ зарбалар: 29та

2020 йилдаги Мюллер икки жиҳати билан мухлислар ёдида қолган эди. Улардан бири, «Барселона»ни тор-мор(8-2) этишда фаол иштироки бўлса, бошқаси футболчи сифатида қайтадан кашф этилганидир. У ҳозирда Европанинг энг яхши креативларидан биридир. Мюллер ўз ҳужумчиси Роберт Левандовски билан соат каби бир хил ва аниқ ҳаракат қилади. Ўн карра Германия чемпиони худди тоза винога ўхшайди: вақт ўтгани сари, қадри ва сифати ошиб бораверади...

Кевин Де Бруйне – «Манчестер Сити»

Ўйинлар: 37та
Майдонда: 2547 дақиқа
Голлар: 11та
Голли узатмалар: 8та
Вазиятлар яратиш: 87та
Зарбалар: 87та
Аниқ зарбалар: 29та*

Майдонга тушиш ва унда ҳаракат қилишнинг сони ҳамда вақтига қарайдиган бўлсак, бу Де Бруйненинг энг нофаол йили ҳисобланади. Аммо у бошқа йиллардагига қараганда катта кўламдаги ишни бажарди. Хусусан, яна бир бор АПЛ чемпионига айланди. Кетма-кет йилнинг энг яхши футболчиси номига иккинчи бор лойиқ топилди. Бу орқали у ушбу номга эришган Терри Анри ҳамда Роналдудан кейинги учинчи футболчига айланди. Тўғри, кўпларда бўлгани сингари, бельгияликка ҳам жароҳатлар ҳалақит берди ва бериб келмоқда. Лекин у майдонда олдингидагидек, рақиблар учун энг хавфли объектлардан бири бўлиб қолаверади. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ёрқин намунаси Кевин Де Бруйне ҳаракатларида яққол ўз аксини топган.

Шундай қилиб, бугун сизга турли хил кўрсаткичлар ҳамда мухлислар овози асосида энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячилар номини тақдим этдик. Сизчи, сиз нима деб ўйлайсиз? Бу йили кимлар айнан ушбу позицияда яхши кўриниш берди?

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com

* Барча статистик маълумотлар StatsPerform(www.statsperform.com) томонидан тақдим этилган. Ушбу натижалар футболчиларнинг 2021 йилнинг 1 январидан то 2021 йилнинг 30 ноябрига қадар бўлган давр ичидаги ҳаракатлари асосида шакллантирилган

Киритилди: 22:23, 18.12.2021.
Ўқилди: 6807 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.