Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

АПЛ. «Манчестер Сити» аутсайдерга жавобсиз 4 та гол урди, «Челси» «бўрилар»ни таслим эта олмади

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган икки ўйин 19 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

«Манчестер Сити» сафарда «Ньюкасл»га қарши баҳс олиб борди. Ўйин дебютида Рубен Диаш ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Жоау Канселу жамоасининг иккинчи голини урди. 64-дақиқада Риёд Маҳрез ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашув якунланиши арафасида Раҳим Стерлинг якуний ҳисобни ўрнатди — 0:4.

Ғалабали сериясини давом эттираётган Пеп Гвардиола шогирдлари 44 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. «Ҳаккалар» эса (10 очко) 19-поғонадан жой олган.

Яна бир ўйин «Вулверҳэмптон» ва «Челси» жамоалари ўртасида кечди. Беллашувда ҳисоб очилмади. Қайд этиш керак мазкур баҳсга «Челси» қатор футболчиларсиз ташриф буюрди. Жамоада коронавирус кенг тарқалган ва Томас Тухель ўйин қайдномасига жами 17 нафар футболчини жалб қила олди, холос.

«Челси» 38 очко билан 3-поғонани банд этиб турибди. «Бўрилар» эса (25) 8-поғонада қолди.

АПЛ, 18-тур баҳслари
19 декабрь, якшанба
«Вулверҳэмптон» — «Челси» 0:0
«Вулверҳэмптон»: Жозе Са, Ҳувер, Коуди, Саисс, Килмен, Марсал, Дендонкер, Моутинью, Рубен Невеш, Поденсе (Траоре, 79), Хименес.
«Челси»: Менди, Жеймс, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Рюдигер, Алонсо, Канте, Зиёш (Ковачич, 65), Чалоба (Сауль, 46), Маунт, Пулишич.
Огоҳлантиришлар: Чалоба (30), Рюдигер (33).

«Ньюкасл» — «Манчестер Сити» 0:4
Голлар: 0:1 – 5 Рубен Диаш, 0:2 – 27 Жоау Канселу, 0:3 – 63 Маҳрез, 0:4 – 86 Стерлинг.
«Ньюкасл»: Дубравка, Кларк, Ласселс, Альмирон (Ҳендрик, 80), Ритчи, Фрэйзер, Ҳейден (Лонгстафф, 61), Уиллок (Сен-Максимен, 46), Мёрфи, Уилсон, Жоэлинтон.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Ляпорт, Рубен Диаш (Стоунз, 70), Зинченко, де Брюйне, Бернарду Сильва, Родри (Фернандиньо, 68), Стерлинг, Маҳрез (Палмер, 77), Габриэль Жезус.
Огоҳлантиришлар: Ҳейден (21), Родри (25), Бернарду Сильва (30).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:13, 19.12.2021.
Ўқилди: 2569 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.