Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

“Реал Мадрид” ва “Барселона”нинг ХХI асрдаги омадсиз трансферлари рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг “Маrcа” нашри Ла Лиганинг икки етакчи клуби “Реал” ва “Барселона” тарихидаги энг ёмон трансферлар ҳақида маълумот тарқатди. “Stadion.uz” нашри эса уни сизларга тақдим этишга қарор қилди.

“Реал Мадрид” ҳам, “Барселона” ХХI асрнинг энг омадли клубларидир. Бу ҳақиқат ва буни ҳеч ким инкор қила олмайди:

Мадридликлар ва каталонияликлар сўнгги 21 та Чемпионлар лигасининг 10 тасида ғалаба қозонишган, аммо... “Реал Мадрид” гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек,  барча клублар, хусусан “қаймоқранглилар” ҳам кўп хатога йўл қўйишган. Мадрид грандининг асосий камчилиги трансфер бозоридаги омадсиз харидларидир. “Барса”нинг муваффақияти асосан Ла Мациа тарбияланувчиларининг кучли билан боғлиқ, аммо, “кўк-анорранглилар” ҳам ҳар доим футболчи сотиб олишда тўғри қарор қабул қилмайди.Ҳозир эса айнан шу ҳақида.

 

21-асрнинг энг ёмон трансферларидан ташкил топган “Барселона” рамзий терма жамоаси

 

Дарвозабон. Ришар Дютруэль (Франция).

2000 йилда француз “Сельта”ни “Барса”на алмаштиришга қарор қилди. Маҳоратли кипер виголиклар сафида ажойиб ўйин намойиш этди, лекин Ришар “Барселона”да ўша ўйинларини намойиш эта олмади: у “Барса” сафидаги иккинчи ўйиндаёқ, қизил карточка олиб, дисквалификация қилинди. Кейинги ўйинларини ҳам омадли деб бўлмайди. Натижада, у 18 ёшли Рейнага рақобатни бой берди ва кейинги мавсумда Бонано ва Рейнага ютқазиб, умуман ўйин ўтказмади.

 

Ҳимоячилар. Мартин Касерес (Уругвай), Дмитрий Чигринский (Украина), Йерри Мина (Колумбия), Томас Вермален (Бельгия).

Бу ҳимоячиларнинг ҳар бирига умид боғланган эди, аммо барчаси барбод бўлди. Касерес “Рекреативо”даги ажойиб мавсумдан сўнг, 2008 йилда “Барселона”га кўчиб ўтди, аммо жароҳатлар дарҳол уругвайлик футболчига халақит бера бошлади ва “Барса” унинг ўйинидан кўнгли тўлмай, Мартинни ижарага бериб юборди. Чигринский учун 25 миллион сарфланди, шундан бир йил ўтиб, Дмитрий “Шахтёр”га 15 миллион эвазига қайтди. Бу вақт давомида украиналик футболчи Каталония клуби ҳимоясининг кераксиз футболчисига айланиб улгурганди. Йерри Мина ўзининг буюклиги ва иккинчи қаватдаги ажойиб ўйинларига қарамай, “Камп Ноу»” эгалари сафида ўйнай олмади, Вермален эса жароҳатларга мойил футболчи эканлиги сабабли, “кўк-анорранглилар” таркибида ўйнай олмади.

 

Яримҳимоячилар. Алекс Сонг (Камерун), Андре Гомеш (Португалия), Хуан Роман Рикельме (Аргентина).

Алекс Сонг – “Арсенал”дан харид қилинган яна бир омадсиз трансфер. Бир мунча вақт Алекс жамоа назарида турди, аммо иккинчи мавсумда камерунлик футболдан “таслим бўлгани” маълум бўлди, бу унинг кейинги фаолияти билан тасдиқланди. Гомеш “Валенсия”да ажойиб футбол кўрсатди ва “Барселона” португалияликлар учун курашда ғалаба қозонди, аммо “Камп Ноу”нинг салобат Андрени бироз чўчитиб юборди, чоғи шунчаки омадсиз ўйнади ва тез орада мухлислар назаридан четда қолди. Аммо Рикельме нотўғри вақтда ва нотўғри жойда эди. Сабаби, унинг ноёб иқтидор соҳиби бўлган футболчи Каталон клуби устози Луи ван Галга ёқмади. Натижада...

 

Ҳужумчилар. Рикардо Куарежма (Португалия), Филипе Коутиньо (Бразилия), Златан Ибрагимович (Швеция).

2003 йилда 19 ёшли Куарежма Манчестерда ўйнайдиган Криштиану Роналдудан юқорироқ тилга олинар эди. Рикардо “Барса”нинг ўша пайтдаги мураббици Франк Райкард билан можародан сўнг, ватанига қайтишга мажбур бўлди. Коутино - 160 миллион евролик футболчи, трансфердан атиги бир ярим йил ўтгач, “Бавария”га ижарага бериб юборилган. Бу “Барса”нинг энг омадсиз харидларидан бири . Златанга келсак, у “Барселона” услубига тўғри келмасди – на футбол жиҳатдан, на руҳий жиҳатдан. Бир мавсум ўтгач, Ибрагимович Гвардиола ва унинг жамоасидан ҳафсаласи пир бўлди ва Испан жамоаси сафидан кетишга қарор қилди.

 

21-асрнинг энг ёмон трансферларидан ташкил топган “Реал Мадрид” рамзий терма жамоаси

 

Дарвозабон. Кико Касилья (Испания).

У “Реал”га 2015 йилда келган ва дастлаб ҳатто Навасга рақиблик қилмоқчи эди, лекин у Коста-Риканинг 1-рақамли киперига қарши чиқа олмади. Бизнингча, Кико “Реал” таркибида иккинчи дарвозабон ролини муносиб ўйнади, аммо “Маrса” ҳамкасбларимиз “Реал”нинг ёмон трансферлари жамоасига бошқа дарвозабон топа олишмаган кўринади.

Ҳимоячилар. Данило (Бразилия), Джонатан Вудгейт (Англия), Вальтер Самуэль (Аргентина), Тео Эрнандес (Испания/Франция).

Данило “Порту”дан “Реал”га ўтганида, у Дани Карвахал устидан ғалаба қилиши ёки ҳеч бўлмаганда “қаймоқранглилар”да иккита тенг ўнг қанот ҳимоячиси бўлишини тасаввур қилиш осон эди. Афсуски, бразилияликнинг ҳафсаласи пир бўлди ва жамоадан кетишга қарорга келди. Вудгейт 21-асрдаги “қироллик клуби”нинг энг ёмон трансфери бўлиши мумкин. Англиялик футболчи жароҳати сабаб дебютини бир йил кутди. Шунингдек, биринчи ўйиндаёқ ўз дарвозасига гол уриб, қизил карточка олди, кейин яна бир нечта учрашувларда қатнашди. Аммо, ўша баҳларда ҳам ўзини кўрсата олмади ва кейин бошқа жамоага ўтишга мажбур бўлди. Самуэль 2004 йилнинг ўша ёзида Вудгейт билан “Реал”га кўчиб ўтди, лекин улар ҳеч қачон бирга ўйнамаган: аргентиналик Мадридда “савиясиз”лигини кўрсатди ва Италияга қайтди. Вальтер А серияда муваффақият қозонди ва “девор” лақабини олди. Тео Эрнандес билан ҳам шундай ҳолат кузатилган. У мадридликлар сафида ўзини кўрсата олмади ва “Милан”да ўзини кўрсата бошлади.

 

Яримҳимоячилар. Асьер Ильярраменди (Испания), Жульен Фобер (Франция), Нури Шахин (Туркия), Эден Азар (Бельгия)

Ильярраменди “Реал Мадрид”га 23 ёшида келган, бироқ жамоада ўз ўрнига эга бўлиш учун маҳорат ёки характерга эга эмас эди. Шу сабаб, у тезда чамадонини йиғиштиришга ҳаракат тушиб қолди. Жульен Фобер  –“Барселона”даги Брейтвэйт каби ҳеч қачон Мадридда бўлмаслиги керак бўлган футболчи. Франциялик футболчи 2008/09 йилги мавсум ўрталарида “Вест Хэм”дан 1,5 миллион евро эвазига ижарага олинган. Футболчи икки марта Ла Лигада ўйинларида майдонга тушган, аммо шартнома сотиб олинмаган.

Нури Шахин – Жозе Моуриньо қурбони. Дортмундда зўр ўйнаган туркиялик футболчига “Сантьяго Бернабеу”да имкониятга эга бўлмади ва бу трансфер билан фаолиятига жиддий таъсир етказган етказди. Азар 2012 йилдан 2019 йилгача Лондоннинг “Челси” клубида жуда зўр фаолият олиб борди.  Шундан сўнг “Реал” футболчини 115 миллион еврога харид қилди. “Қаймоқранглилар” бу орқали 2018 йилда клубдан кетган Роналдунинг ўрнини босиши керак эди. Аммо, бельгиялик Криштиану қилган ишларнинг ярмини ҳам бажара олмади. Эден ҳозир ҳам клуб сафида, эҳтимол жароҳатлардан фориғ бўлган пайтда ажойиб ўйин кўрсатар. Кутамиз.

 

Ҳужумчилар. Хавьер Савиола (Аргентина), Антонио Кассано (Италия).

Савиола “Барселона”дан эркин агент сифати Мадрид клубигда ўтди, аммо икки йил давомида “Сантьяго Бернабеу”да ҳеч нарса қила олмади ва “Бенфика”га йўл олди. Кассано иқтидорли ва жуда кўп муаммоларга эга футболчи ҳисобланади. У ҳам Мадрид клуби сафида ўйнаган омадсиз футболчилардан бири ҳисобланади. Якунда Антонио Фабио Капелло билан жанжаллашиб қолди ва клубдан кетишга қарор қилди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:00, 22.12.2021.
Ўқилди: 9223 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.