“Манчестер Сити” ва Англия терма жамоаси футболчиси Жек Грилиш жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Англия Евро-2020 финалига чиққанди.
“Биз кўп нарсага қодирмиз. Албатта, Англия жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши мумкин. Биз Евро-2020 финалига чиқдик, ғалабага яқин эдик, аммо... Кўплаб яхши ўйинлар ўтказдик, бизда ажойиб жамоа бор. Кўп гапирмаймиз, ҳаракат қиламиз. Ортга назар ташлаб, имкониятларимизни баҳолаб, муваффақиятга ишонамиз”, деди Грилиш.
Маълумот ўрнида, Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида инглизлар тўртинчи ўринни эгаллаган.