"Ливерпуль" футболчиси Эндрю Робертсон қизил карточкасининг сабабини очиқлади. Ҳимоячи "Тоттенхэм"га қарши баҳсда (2-2) рақиб футболчиси Эмерсонга жиддий қўполлик ишлатгани сабаб майдондан четлатилган эди.
Кеча, Рождество арафасида "Ливерпуль" футболчилари машғулотлар базасида кўриниш берган. Робертсон ҳам ўша ерда бўлган ва унинг юзида жароҳат бор эди.
Футболчининг кўзлари кўкарган. У бу кўкаришнинг сабабини ўз Instagram саҳифасида жойлаштирган. Расм устида эса шундай ёзилган эди: "Кимдир кўкарган кўз ҳақида сўраганмиди?! Бу сизга ёрдам бериши мумкин". Қуйида ушбу расм скриншоти тақдим этилган.
Маълумот ўрнида, "Тоттенхэм"га қарши баҳсда Робертсон жамоасининг иккинчи голига муаллифлилк қилган эди. Ўшанда Эмерсон уни юзига бутсаси билан зиён етказган (кўринади).