"Барселона" жиддий коронавирус эпидемиясини бошидан кечирмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Филиппе Коутиньо, Сержиньо Дест ва Абде Эззалзулининг тести ижобий чиққан. Ҳар учала футболчи ҳам уйда ўзларини изоляция қилишмоқда.
Шу тариқа, “Барса”нинг 10 нафар футболчиси коронавирусга чалинди. Олдинроқ ҳимоячилар Хорди Алба, Дани Алвес, Клеман Ланглет, Самуэл Умтити ва Алекс Балде ҳамда ярим ҳимоячилар Усмон Дембеле ва Гавида ковид аниқланган эди.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 2 январь куни ўтказади. Каталония клубининг рақиби "Мальорка" бўлади.