ABC хабарига кўра, «Реал» Антонио Рюдигернинг агентлари билан музокараларни якунлаш арафасида.
Аввалроқ футболчи бонус сифатида 20 миллион евро талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ёзда футболчи эркин агентга айланади.
Рюдигер ҳозирда Премьер-лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Ўз навбатида «Челси» ҳам футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Хусусан, клуб директори Марина Грановская Рюдигернинг ўрнига номзодлар топиб қўйган. Уларнинг бири «Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде ҳисобланади.