Европа Суперлигаси лойиҳаси 2022 йилда қайтиши мумкин, деб хабар беради "Sport.es" "Financial Times" нашрига таяниб.
Манбага кўра, "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" сўнгги кунларда 2022 йилда турнирни бошлаш имкониятини муҳокама қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 та жамоа иштирокидаги Суперлига 19 апрель куни ташкил этилган бўлса-да, орадан икки кун ўтиб 9 та клуб мусобақани тарк этишини маълум қилганди.
7 май куни УЕФА Суперлиганинг собиқ иштирокчиларига қандай жазо тайинлаш борасида қарор қабул қилди. Тўққизта клубнинг ҳар бири Европа бўйлаб футболни ривожлантириш учун 15 миллион евро миқдорида хайрия суммасини тўлайди. Клублар, шунингдек, УЕФА клуб мусобақаларида иштирок этишдан тушган бир мавсумдаги даромаднинг 5 фоизини товон сифатида қайтаришга ваъда беришди.
Бугунги кунга қадар турнирда фақат "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" қолган.