Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Ардус» - «Ар-Райян» - 9:1

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бўлаётган футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш босқичининг кечаги тур ўйинларидан кейин 2та йўлланма соҳиблари номи маълум бўлиб улгурганди — “Ардус” ва “Ар-Райян” ўртасидаги бугунги баҳс эса саралаш босқичи ғолиби номини аниқлаб бериши керак эди.

Кечаги ўйинлардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ар-Райян”нинг испаниялик бош мураббийи Хосе Антонио жамоасини фақат ва фақат ғалаба учун руҳлантиришини айтиб ўтганди. Александр Петров эса олдинга қўйилган вазифа бажарилгани ва эртанги ўйин катта аҳамиятга эга эмаслигини айтиб ўтганди.

Шунда биз икки нафар журналист ўйинчиларни “Ар-Райян”га қарши ўйинда фақат ғалаба учун руҳлантиишини сўрагандик. Петров албатта шундай қилиши айтиб ўтганди.

Ўйиннинг бошиданоқ тошкентликлар бугунги ўйинда мағлубиятга учраш нияти йўқлигини билдиришди. Улар жон-жаҳдлари билан курашишди. Қатарликлар “Ардус”нинг ҳужумига 9 дақиқа чидаб беришди. Шундан сўнг Петров шогирдлари кетма-кет голлар ура бошлашди. Ҳисоб 4:0га етган пайтда “Ардус” ҳисобидаги фоллар сони 5тага етиб улгурганди.

17-дақиқада “Ардус” дарвозасига дабл-пенальти белгиланди. Зарбани Николай Карвченко бартараф этган бўлсада, бошқа бир қатарлик футзалчи такрорий зарба билан жамоасининг ўйиндаги илк голини киритди. Ўйин тугашига 30 сония вақт қолганида “Ардус” яна фол ишлатди ва меҳмонлар яна дабл-пенальти тепадиган бўлишди. “Райян” футболчиси уни голга айлантирди, аммо бошқа бир футболчи зарбадан олдин белгиланган зонага кириб кетгани учун гол бекор қилинди ва “Ардус” эркин зарба билан тўпни ўйинга киритадиган бўлди. Ўша заҳоти Дилшод Ирсалиев икки нафар футболчи орасидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва дарвозани осон ишғол қилди. Биринчи тайм 5:1 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимни қатарликлар бошлаб беришди ва “Ар-Райян” бўлимни дарҳол 5 нафар ўйновчи футболчи билан бошлашга қарор қилди. Аммо бу тактика меҳмонларга ҳеч қандай наф келтирмади. Ё улар ҳали 5 нафар футболчи билан ўйнашга тайёр эмаслар, ёки вакилларимиз яхши ҳимояланишди. Дарвозанинг бўш қолиши навбатдаги голларга олиб келиши мумкинлигини ҳис қилган Антонио шогирдлари кейинчалик бу тактикадан воз кечишди. “Ар-Райян” Рустам Умаров дарвозасига гол уриш учун турли йўлларни излаб кўришди. Аммо ҳаммаси бефойда. Аксинча, футзалчиларимиз қарши ҳужумда ўзларининг олтинчи голларини уришди.

Бу сафар эса “Ар-Райян”нинг фоллари сони меъёридан ошиб кетди ва ўйин тугашига роппа-роса 3 дақиқа қолганида қатарликлар дарвозаси томон дабл-пенальти белгиланди. 10 метрлик жарима зарбасини Константин Свиридов голга айлантирди. Ушбу вазиятдан 45 сония ўтиб, энди жамоасиз пенальти ишлади. Жамолиддин Шарипов 6 метрлик зарбасини қийинчиликсиз дарвоза тўрига йўллади.

Ҳисоб 8:1га етганига қарамай, “Ардус” ҳужум қилишдан, рақибга босим ўтказишдан чарчамади. Ўйинга тугашига 4 сония қолганида Дилшод Раҳматов учрашувга мантиқий нуқтани қўйди — 9:1.

Бугун “Ардус” ўзининг саралашдаги энг яхши ўйинини намойиш қилиб берди. Бугун “Ардус”ни ютиб бўлмасди, рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъи назар. “Ардус” мусобақадаги энг йирик ғалабасини энг кучли рақиб устидан қозонди.

КЛУБЛАР ЎРТАСИДА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ
САРАЛАШ ЎЙИНЛАРИ
“НАЛОГОВИК” (Қирғизистон) – “АЛ-КАРХ” (Ироқ) – 6:4

“АРДУС” (Ўзбекистон) – “АР-РАЙЯН” (Қатар) – 9:1 (5:1)
Голлар: Жамолиддин Шарипов (9, 13, 38-пен.), Фарҳод Абдумавлонов (10), Дилшод Ирсалиев (15, 20, 32), Коснтантин Свиридов (37, дабл-пен.)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:50, 24.03.2012.
Ўқилди: 8029 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.