Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Иван Нагаев: «Вьетнамдаги учрашувлар қилган хатоларимизни тўғрилаш учун сўнгги имконият»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг жорий йилги Лондон Олимпиадасига йўлланма олиши учун энди 25 март кунидан Вьетнамда ўтказиладиган уч жамоадан иборат плей-офф баҳсларида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Хусусан, «Динамо» вакиллари Салим Мустафоев ва Иван Нагаевлар ҳам 15 март куни Самарқандга қайтиб дастлабки тур учрашувида майдонга тушиб яна терма ихтиёрига бориб қўшилишганди. Олимпиячиларимиз 22 март куни Тошкент - Куала-Лумпур йўналиши орқали Малайзиядан Вьетнамга йўл олишди. Сафар олдидан «Динамо» ва олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Иван Нагаев билан суҳбатда бўлдик.

- Ваня, ўтган ҳафтадаги омадсиз баҳслардан кейин ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланишга улгурдингизми?
- Ўйлайманки, барчамиз тайёр ҳолатдамиз. Бу футбол. Мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Мураббийларимиз “профессионал футболчи хоҳ ғалаба бўлсин, хоҳ мағлубият иккисини ҳам тезроқ унутиши лозим” дея уқтиришган. Бу кейинги ўйинларга тезроқ тайёрланишингизга ёрдам беради.

- БААга қарши кечган учрашувни таҳлил қилдингларми? Аламли мағлубиятимизга бош омил нима бўлди деб ўйлайсиз?
- Бош сабабчиси ўзимиз. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, якунда аламли тарзда уч бор дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бунга фақат ўзимизни айблашимиз мумкин. Хатоларимиз учун бундан ортиқ жазо бўлмаса керак.

- Вазиятни ўнглаш имконияти мавжуд. Олдинда Вьетнамда уч жамоадан иборат турнир кутиб турибди. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ушбу учрашувлар қилган хатоимизни тўғирлаш учун сўнгги имконият. Шунинг учун яримта имконият бўлсада жонимизни берамиз. Бизни Уммон, Сурия термалари билан жуда муҳим учрашувлар кутиб турибди. Бор эътиборимиз мана шу баҳсларга қаратилган. Насиб қилса бу тўсиқлардан ўтиб олсак кейин Сенегалга қарши тайёргарлик кўрамиз. Нима бўлганда ҳам Олимпиада йўлланмаси учун курашишдан тўхтамаймиз.

- Рақибларимиз Сурия ва Уммон олимпиячиларининг ўйинларини ўргандингларми? Жамоаларнинг устунлиги нимада экан?
- Албатта, мураббийларимиз билан бирга рақибларимизни етарлича ўргандик деб ўйлайман. Мураббийларимиз уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб беришди. Қолаверса, Уммон термаси билан февраль ойида назорат ўйинида учрашгандик. Уммондаги учрашувда ҳисоб очилмаган бўлсада ўша куни улар анча ҳужумкор ўйин кўрсатишганди. Сурия термаси ҳам кучли жамоа. Тезлик ва техникасига таянган ўйинчилари етарлича. Умид қиламанки, бу рақибларимиз билан ўйинларда мухлисларимизни қувонтира оламиз.

- БААга қарши учрашувнинг эртаси куниёқ Олий лига доирасида клубингиз сафида «Насаф»га қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушдингиз. Терма йиғинларидан сўнг клуб ўйинига қўшилиб кетиш қийин кечмадими?
- Ҳар ҳолда осон бўлгани йўқ. БААга қарши учрашув якунлангач ўша куни Тошкентдан Самарқандга қайтдик. Ўша куни ухлай олмадим. Эртасига эса «Насаф»га қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушдим. Шу куни минглаб мухлисларимиз қаршисида тўп сурган бўлсакда, «Насаф» футболчиларида ўйин амалиёти кўпроқ эканлиги сезилди. Ўйлайманки, биз ҳам кейинги баҳслардан мухлисларимизни хурсанд қилишни бошлаймиз. Ҳали ғалабаларимиз олдинда.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Манба: www.sam-dinamo.vo.uz
Киритилди: 13:28, 25.03.2012.
Ўқилди: 8690 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.