Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Роналду: “Криштиану 5, 6 ёки 7-ўринлар учун курашишни хоҳламайди. Рангникка вақт керак. Ёшлар кўпинча сизни тинглашни истамайди (тўлиқ интервью)

Баҳо:
+ | -

Одатда, Криштиану Роналду тез-тез катта интервью бермайди, лекин шу кунларда у бирданига иккита - Британия ОАВ ва “ESPN Brazil” нашрлари билан суҳбат олиб борди.

 

Сульшер — ажойиб мураббий, Рангникка эса вақт керак

Аввалига Криштиану Сульшернинг Рангник билан алмаштирилганини ва немис мутахассисининг вазифалари кўламини юқори баҳолади.

“У беш ҳафта олдин келган ва жамоага яхши киришиб кета олди. Лекин, ўйинчиларга ўз ғояларини синглириш учун унга бироз вақт керак. У жамоанинг ўйинини яхши томонга ўзгартира олишига ишонаман. Биз мукаммал футбол намойиш этмаётганимизни биламиз, аммо вазиятни яхшилаш учун бизда кўплаб ўйинлар бор.

Футболчиларнинг руҳиятини ва ўйин услубини, маданиятини, тизимини ўзгартириш унчалик осон эмас. Ўйлайманки, Рангник муваффақиятга эришади”.

Сульшер? Мураббий ишдан кетгани доим қайғули. Мен у билан бирга бирга бир жамоада ўйнаганимиз ҳақида гаплашдим, кейин у менинг мураббийим бўлди. У  ажойиб инсон. Оле кетганида ҳаммамиз хафа бўлдик, лекин бу ҳаётнинг бир қисми. Ишлар клуб ва мухлислар хоҳлагандек кетмаса, клуб ниманидир ўзгартириши керак. Мен хафа бўлдим, лекин шу билан бирга Сульшер клуб қарорини тушунди. Ҳаёт тугамайди.

Янги мураббийнинг ғояларини амалга ошириш бироз вақт олишини билардик. Биринчидан, Оле ўрнига Каррик келди, бироқ, у тажрибасиз мураббий ҳисобланади. Жамоада жуда кўп ўзгаришлар бўлса, унга қийин бўларди. Лекин, мен ҳали ҳам мавсумни яхши ўтказишимизга ишонаман”.

“Манчестер Юнайтед” менталитетини ўзгартириши керак - Криштиану 5, 6 ёки 7-ўринлар учун курашишни хоҳламайди

Криштианунинг фикрича, “Юнайтед” футболчилари кучли тўртликка кириш учун руҳиятини ўзгартириши керак. Бусиз чўққига чиқиш мумкин эмас.

“Менимча, футболда менталитет асосий нарса. Бизнинг менталитетимиз ҳеч бўлмаганда кучли 3 таликка мос келиши керак, бошқа ҳеч нарса керак эмас. Яхши нарса қуриш учун баъзида ниманидирлардан  воз кечиш керак. Хўш, нега бизда шундай бўлмаслик керак - янги йил, янги ҳаёт... Умид қиламанки, “Манчестер Юнайтед” мухлислар орзу қилган даражага чиқа олади. Улар бунга лойиқ. Биз ўзгартиришга қодирмиз. Мен ўзгаришларни нимадан бошлаш кераклигини биламан, лекин ҳозир бу ҳақида гапирсам, МЮ раҳбариятига нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Фақат шуни айтишим мумкинки, биз яхшироқ ўйнай оламиз. Ҳозирги вазиятни ўзгартиришимиз керак.

Мен олтинчи, еттинчи ёки бешинчи ўринлар учун курашишини истамайман. Мен ғалаба қозониш, рақобатлашиш учун бу ерга келдим. Ўйлайманки, биз рақобат яратамиз ва яратмоқдамиз, лекин ҳали энг яхши даражамизга эришганимиз йўқ. Ҳали кўп нарсаларни амалга оширишимиз керак. Ҳаммамиз жамоани яхшилаш учун шу ердамиз.

Биз янги йилда янги саҳифани варақлаяпмиз. Жамоада ғалаба қозониш учун ҳамма нарса етарли. Биз бунга ишонишимиз керак, акс ҳолда бу даҳшатли тушга айланади.

 

“Эҳтимол тана 33 йилдан кейин ҳар қандай вазифани бажара олмаслиги мумкин, аммо, футболда ҳақиқий жанг, бу — ақл жангидир”

Роналду аллақачон 36 ёшда - у ҳали футболни тугатмоқчи эмасга ўхшайди. Нега?

“Генетик жиҳатдан ўзимни 30 ёшли одамдек ҳис қиляпман. Мен танамга яхши эътибор бераман. Яқинда тушундимки, 33 йилдан кейин тана ҳар қандай вазифаларни бажара олмайди, аммо ҳақиқий жанг бу — ақл жангидир.

Кўп қийинчиликлардан ўтиш, бор эътиборни фақат битта мақсадга қаратиш - юқори даражада қолиш демакдир. Мен кўпроқ футболда ақлимни ишлатишни ўрганмоқдаман. Биламан, танам мен нима истасам бажара олади, чунки мен уни авайлайман ва унинг сигналларини тинглайман.

Ҳаётда яхши ва ёмон турли хил муҳим пайтлар бўлади, аммо йиқилишдан кейин кўтарилиш учун куч бўлиши керак. Мен бахтлиман, футболда қолишни ва у билан қаергача олиб боришимни кўришни хоҳлайман. 40, 41, 42 ёшгача ўйнайнашни режалаштирганман. Лекин асосийси, футболдан завқ олишдир”.

Албатта, Роналду ҳам жамоага ёрдам беришни хоҳлайди.

“Сиз буни руҳий жиҳатдан тўғри қабул қилишингиз керак. Мен ўзимни кўзгуда кўраман ва шундай деб ўйлайман: “Криштиану, ўз даражангни ошириш ва жамоага ёрдам бериш учун нима қиласан? Ҳа, қайсидир маънода мен яхшироқ бўлишим мумкин. Агар, бирор нарса юз берса, шериклар чарчаган бўлса, жамоа етакчилигини қўлга олиш керак. Ўйин давом этар экан, баъзи пайтда сиз бошқалардан ақллироқ ва айёрроқ бўлишингиз керак.

Барча ўйинлар ҳар хил, барча ўйинчилар бошқача, барча стадионлар турлича, барчаси ҳар хил схема бўйича ўйнашади. Бир жамоа бўлиш учун ўйин давомида бирлашиш зарур. Шунинг учун, жамоани “Манчестер Юнайтед” деб аташади. Қийин пайтларда ҳамжиҳат бўлишимиз керак”.

 

Ёшлар тажрибали ўйинчиларни тинглашлари керак. Лекин, энди улар танқидни қабул қилишмаяпти

“Етук, ёши катталар футболчилар ҳар доим ёшларга ёрдам бера олади. Масалан: Мен бошқаларга маслаҳат бераман, лекин уни амалда қўлламасангиз, қийин бўлади. Сиз кун бўйи бирор киши билан гаплашишингиз мумкин, аммо син ундан бирор фойдали маслаҳат олмасангиз, унда у билан тезда орани узиш керак. Эсимда, 18, 19, 20 ёшимда мен билан ёши каттароқ футболчилар гаплашишарди.

Мен ўзимга шундай дедим: “Криштиану, ўзинг яхшиланишинг кераклигини биласан. Улар сендан кўра кўпроқ билади, сендан кўра тажрибалироқ”. Улар аллақачон кўп ёмон кунларни бошдан кечиришган. Аммо бошқалар танқидни қабул қилмайди. Буни жамоадошларимга нисбатан эмас, умуман олганда айтяпман. Баъзида сиз бироз қаттиққўлроқ бўлсангиз, улар бунинг аксини қиладилар. Суҳбатда тўғри мувозанатни топишингиз керак. Сиз ўзингиз билан фахрланишингиз керак, ойнага қаранг ва айтинг: “Мен кўп меҳнат қилаяпман ва етук инсон бўлишга ҳақлиман”.

Мен буни ҳаммамиз қилишимиз керак деб ўйлайман. Шахсият - бу асосий нарса. Биз ёрдам бериш учун шу ердамиз. Агар кимдир менинг ёрдамим, қўллаб-қувватлашим, маслаҳатимга муҳтож бўлса, мен биринчилардан бўлиб кўмаклашишга тайёрман. Аммо менинг ёрдамим керак бўлмаса, ўз ишинг билан шуғуллан, ўзингнинг йўлингни топиб, жамоага қўлдан келганча ёрдам бер”.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 16:33, 14.01.2022.
Ўқилди: 4587 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.