Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Насаф» «Банияс»дан ўта оладими?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев "Насаф"нинг Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" клубига қарши ўйиндаги имкониятлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ҳозирги кунда "Банияс" БАА чемпионатининг ўртамиёна жамоаси. Ушбу клуб тахминан ҳар ўн йилда мавсумни жуда яхши ўтказади ва Осиё чемпионлар лигаси финалига чиқади. Шундан сўнг яна орқага кетади. Айни пайтда "Банияс" биринчи даврадан (13-турдан) сўнг 23 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа 5-ўриндаги клубдан 5 очко ортда қолаётган бўлса, 11-ўриндан бор-йўғи 3 очко олдинда бормоқда. Яъни, навбатдаги очко йўқотишлар "Банияс"ни янада қуйи ўринларга тушириб юборади.

Аммо бу нарса "Насаф"ни чалғитмаслиги керак. Одатда Амирлик клублари ўз эътиборларини икки ёки уч мусобақага қаратишга ўрганишмаган. Агар ички чемпионатда уларнинг ишлари яхши кетмаётган бўлса, улар эътиборларини кўпроқ БАА президенти кубоги ёки Осиё чемпионлар лигасига қаратишади. Масалан, "Ал-Жазира" шундай қилганди. Бу клуб икки марта маҳаллий чемпионат учун ОЧЛни қурбон қилганди.

БАА президенти кубогида "Банияс" ярим финалга чиқди ва бу билан тўхтаб қолишни истамайди. Чунки, ушбу мусобақадаги ғолиблик клубга ОЧЛда иштирок этиш имкониятини беради. Шу боис, катта эҳтимол билан, "Банияс" чемпионатни қурбон қилади.

Аммо, бошқа савол туғилади: "Банияс" Чемпионлар лигасини қурбон қиладими? Ёки бор эътиборини ушбу турнирга қаратадими? Назаримда, "Банияс" ОЧЛга эътибор қаратади. Шунинг учун "Насаф"га осон бўлмайди. Шундан келиб чиқиб "Банияс" - "Насаф" баҳсида жамоаларнинг имкониятларини 50/50 баҳолайман. Бунда мезбонлар учун уй стадиони фактори муҳим аҳамиятга эга бўлади. Аммо Абу-Даби шаҳрида жойлашган бу жамоанинг мухлислари унчалик кўп эмас", — дея ёзди Никимбаев ўзининг телеграмдаги канали орқали.

Манба: https://t.me/ANikimbaev
Киритилди: 10:27, 19.01.2022.
Ўқилди: 9195 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик