Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Уммонга қарши ўйин олдидан

Баҳо:
+3 | -

Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги «Май Дин» стадионида 29 март куни Олимпиада-2012 саралаш плей-офф босқичининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади. Унда, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган жамоа номи аниқ бўладиган Сенегал олимпия терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун, Уммон ва Ўзбекистон терма жамоалари баҳс олиб боришади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мухлислари яна бир марта телеэкран қаршисига жойлашиб, севимли жамоалари ўйинини диққат билан кузатиб боришади. Бу жамоа ўтган йилнинг июнь ойида ўз юришини бошлаган эди ва тез орада биз Вадим Абрамов шогирдлари жаҳон спортидаги энг катта форумда иштирок этган илк ўзбекистонлик футболчилар бўлиб тарихдан жой олишадими-йўқми, билиб оламиз.

Уммонга қарши мураккаб бир ўйин арафасида биз Ўзбекистон терма жамоасининг аввалги учрашувлари ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Биз айни дамда терма жамоа футболчилари ва мураббийлари штаби қандай кайфиятда эканликлари ҳақида маълумот беришни истардик. Шунингдек, Вьетнам давлати ҳамда, Олимпиада-2012 саралаш плей-офф раунди ўйинларини қабул қилишга мамнуният билан рози бўлган ушбу мамлакат футбол федерацияси ҳақида сўзламоқчимиз.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 март куни Вьетнамга етиб келган эди. Шундан бери жамоа ҳар куни бир ярим соатлик жисмоний машғулотлар, шунингдек, аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатолар ва рақиб жамоаларнинг ўйини таҳлилига бағишланган назарий машғулотлар ўтказмоқда. Аламли тарзда якунига етган БАА билан ўйин ҳақида эса ёдга ҳам олинаётгани йўқ. Абрамов шахсан ўзи ҳар бир футболчига ўша ўйин ҳақида тезроқ унутиб, фақат бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлаш ҳақида кўрсатма берган. Албатта, бунинг уддасидан чиқиш осон эмас, хоҳлаймизми-йўқми ўша ўйиндаги мағлубият барибир футболчиларнинг кайфиятига таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам кеча Сурия устидан эришилган ғалаба футболчиларнинг ҳар бири учун муҳим аҳамиятга эга эди. Бу ғалаба руҳий жиҳатдан қанчалик қадрли бўлишини эса Уммонга қарши ўйиндаёқ кўришимиз мумкин бўлади.

«Дастлабки 45 дақиқани жамоамиз ёмон ўтказди. Амирликларга қарши ўйиндан кейин нормал ҳолатга келиб олиш жуда ҳам оғир бўлди. Иккинчи бўлимда воқеалар ривожини ўзгартириб, жуда муҳим ғалабани қўлга кирита олганимиздан хурсандман. Шунга қарамай, эртага биз бошқача футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз», - деди Абрамов бугун бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида.

Бу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоасида мураббий роли ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Бизнингча, ҳозирги осон бўлмаган вазиятда Вадим Абрамов ўзини анча муносиб тутмоқда. Маррага яқин қолган бир вақтда ғалабадан қувониш ўрнига, бахтга қарши, ҳаммасини бошидан бошлашга маҳкум бўлган ҳар ким ҳам ўзини бундай хотиржам ва совуққон тута олмайди ёки бошқаларда бундай таассурот қолдиролмайди. Бироқ бизнинг 49 ёшли мутахассимиз эса бунинг уддасидан чиқа оляпти ва ундаги совуққонлик ва хотиржамлик футболчиларга ҳам ўтмоқда. Айни вақтда бу жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Биз асло бош мураббийни ҳимоя қилиб чиқаётганимиз йўқ. Сўзсиз, БАА билан ўйиндаги мағлубиятда унинг ҳам айби бор. Одатда, бундай вазиятларда: «Ғалаба – жамоаники, мағлубиятда эса мураббий жавобгар», дейилади. Нима бўлганда ҳам, ҳозир айбдорларни излайдиган вақт эмас. Агарки, шу вақтгача бизда Олимпиада йўлланмаси учун имконият бор экан, унинг учун курашда давом этмоқ керак. Охиригача. Футболчилар буни жуда яхши тушуниб туришибди ва улар Ўзбекистон терма жамоаси Лондонга боришини бизу сиздан кўра кўпроқ хоҳлашмоқда. Шундай экан, келинг, эртага уларни қўллаб-қувватлайлик, чунки, ишқибозларнинг мадади чегара ва масофа билмайди.

«Афсуски, Сурияга қарши учрашувда биз мухлислар биздан кутган ўйинни кўрсата олмадик. Нима бўлган тақдирда ҳам, ғалаба қўлга киритилди. Умид қиламанки, Уммонга қарши ўйинда биз ўз ўйинимизни кўрсата оламиз ва ўзимиз учун зарур натижага эриша оламиз. Биз фақат ғалаба учун тўп сурамиз», - деди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси етакчиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Сўзимиз якунида қўшимча қилишни хоҳлардик. Шубҳасиз, агар, барчамизнинг бахтимизга, олимпиячиларимиз Уммон, кейингроқ эса Сенегал тўсиғидан ўта олишса, Ироқ ёки БААдан учралган аламли мағлубиятларни ҳеч ким эсламайди...

P.S. Қисқача Вьетнам ҳақида. Агар муваффақиятга эришсак, бу давлат ҳақида ҳали кўп эслаб юрамиз.

Ханойда олимпия терма жамоамиз «Май Дин» стадионидани ярим соатлик масофада жойлашган «Шератон» меҳмонхонасига истиқомат қилмоқда. Терма жамоа автобуси стадионга йўл олган вақт ҳар доим полиция томонидан йўл бошлаб юрилади. Бусиз стадионга олиб борувчи йўл, ундаги тиқилинчлар сабаб, жуда ҳам узоқлашиб кетган бўларди. Энг қизиғи, бу ерда тиқилинчлар автомобилларни деб эмас, балки оддий мопед ва мотоцикллар сабаб юзага келади. Улар бу ерда шу қадар кўпки, баъзан икки ғилдиракли транспорт эгаларини чумолиларга ҳам ўхшатишади. Мопед ва мотоцикллардан, асосан, ёшлар ва кекса ёшдагилар фойдаланишади.

Бахтиёр Маметов,
Ханой, Вьетнам

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 01:35, 29.03.2012.
Ўқилди: 9913 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.